Қайднома

Қидирув

Трент ва Фирмино сафга қайтишди

Трент ва Фирмино сафга қайтишди

  25.09.2021 13:13
  0
  68
Трент ва Фирмино сафга қайтишди

«Ливерпуль» клуби футболчилари - Трент Александер-Арнольд ва ҳужумчи Роберто Фирмино жароҳатларидан тикланиб, жамоавий машғулотларга қайтди.

Мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп шогирдларининг ҳолати ҳақида маълумот берди. Унинг таъкидлашича, футболчилар АПЛнинг 6-туридан ўрин олган «Брентфорд»га қарши баҳсда майдонга тушишлари мумкин.

Маълумот учун, Фирмино 3-турдан ўрин олган «Челси»га қарши ўйинда жароҳат олиб, сафдан чиққан эди. Шундан сўнг, у 4та баҳсни ўтказиб юборди. Трент эса сўнгги 2 ўйинда майдонга тушмади. «Брентфорд» - «Ливерпуль» баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 21:30да бўлиб ўтади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz