Қайднома

Қидирув

Пиолидан ажойиб ва қизиқарли таклиф

Пиолидан ажойиб ва қизиқарли таклиф

  25.09.2021 15:15
  0
  140
Пиолидан ажойиб ва қизиқарли таклиф

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли футболга қизиқарли қоидаларни киритишни таклиф қилди.

«Бешта алмаштириш қоидси? Бу жуда муҳим янгилик бўлди. Мен бу ҳақда анчадан бери гапириб келяпман. Айниқса, ҳозиргидек ҳар 3 кунда ўйин ўтказишга тўғри келаётган пайтда. Ахир гап футболчиларнинг майдонда неча дақиқа ўйнашида эмас, балки улар намойиш этадиган сифатда.

Агар ихтиёр менда бўлганида, тўп майдонни тарк этганида ўйин вақтини тўхтатиб қўйиш таклифини берган бўлардим. Бундан ташқари, тайм-аут имкониятини футболга киритган бўлардим», - дейди Пиоли.

Маълумот ўрнида: А сериянинг 4-туридан ўрин олган «Ювентус»га қарши ўйин (1:1) 95-дақиқа давом этган бўлса-да, тоза ўйин вақти бор-йўғи 48 дақиқадан иборат бўлганди.

«Агар янада ҳужумкор ўйин томоша қилишни истасак, баскетболдаги қоидани футболга жорий қилинг. Яъни жамоа тўп билан майдоннинг рақиб томонига ўтганидан сўнг тўпни ўз ярим майдонига узатиш мумкин эмас», - деди Пиоли.

Эслатиб ўтамиз, Пиоли бошқарувидаги «Милан» жорий мавсумда 5та ўйиндан сўнг 13 очко жамғарган ҳолда А серия жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz