Қайднома

Қидирув

Футзалчиларимиз Эронга 8та гол уриб, ЖЧни бошларини тик кўтарган ҳолда тарк этишди

Футзалчиларимиз Эронга 8та гол уриб, ЖЧни бошларини тик кўтарган ҳолда тарк этишди

  25.09.2021 13:41
  0
  235
Футзалчиларимиз Эронга 8та гол уриб, ЖЧни бошларини тик кўтарган ҳолда тарк этишди

Олдин хабар берганимиздек, Литвада ўтаётган футзал бўйича ЖЧ 1/8 финалида вакилларимиз Осиёда тенгсиз саналган Эрон билан муросасиз баҳс юритишди. Зотан,  кутилганидек, тенгма-тенг курашлар остида кечган мазкур ўйинда эронликлар 9:8 ҳисобида ғалаба қозонишиб, чоракфиналга йўл олишди.

Ўз тарихида 2- марта  Мундиалда қатнашиб, илк марта плей-оффда ўйнаган Ўзбекистон футзалчилари ушбу турнирни  бошларини баланд тутган ҳолда тарк этишди, десак муболаға бўлмайди.
Футзалчиларимиз дунё рейтингида 5-ўринда бораётган ва ўтган ЖЧда бронза медалини қўлга киритган Эронга қарши муносиб тарзда мазмунли ўйин кўрсатишди.

Форслар бир ўйинда саккизта ва ундан кўп гол ўтказиб юборган ҳолатлар жуда камёб ҳисобланади. Расмий мусобақаларда фақатгина Испания ва Бразилия бунга эриша олган. 

Энди эса уларнинг сафига Ўзбекистон ҳам қўшилди. Албатта, бу натижа ғалаба орқали қўлга киритилишини кўпчилик мухлисларимиз жуда исташганди.

12 сентябрь. 1-тур. Ўзбекистон - Гватемала 4:5

15 сентябрь. 2-тур. Ўзбекистон - Россия 2:4

18 сентябрь. 3-тур. Миср - Ўзбекистон 1:2

24 сентябрь. Чорак финал. Ўзбекистон - Эрон 8:9

 

Футзал. ЖЧ. 1/8 финал
Ўзбекистон — Эрон 8:9

24 сентябрь. Литва. «Авиа Групп Арена»
Голлар: Ҳусниддин Нишонов (9, 33), Дилшод Раҳматов (17), Ихтиёр Ропиев (18), Анасхон Раҳматов (26, 39), Илҳом Ҳамроев (30, 40) — Али Ҳасанзода (1, 28), Маҳди Жавид (5, 25), Аҳмад Аббоси (16, 22, 36), Фарҳод Тавакколи (18), Муслим Оладгобад (30).
Ўзбекистон — Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Ҳусниддин Нишонов, Илҳом Ҳамроев, Даврон Чориев, Анасхон Раҳматов, Акбар Усмонов, Машраб Одилов, Суннатилла Жўраев, Хушнур Эркинов, Музаффар Аҳаджонов, Дилшод Раҳматов, Рустам Умаров, Аббос Элмуродов.

***
Футзал бўйича ЖЧ нимчорак финали доирасидаги Ўзбекистон - Эрон (8:9) учрашувидан кейин (8:9) термамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов фикрларини билдирди:

- Эрон терма жамоаси жуда кучли. Дунё бўйича 3-4-ўринларда юрадидан етакчи терма жамоалардан бири ҳисобланади. Орқа чизиқда қилган хатоларимиз ва ўз имкониятларимизда фойдалана олмаганимиз туфайли мағлубиятга учрадик", – Баҳодир Аҳмедов

- Умумий турнир ҳақидаги хулосаларингиз қандай?

- Йигитларимиз жуда яхши ўйин кўрсатишди, лекин бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсата олишарди. Бугунги ўйиндан келиб чиқсак, йигитлардан кўнглим тўқ. Худо хоҳласа кейинчалик ҳам яхши ўйин кўрсатиб, савиямизни оширишга интиламиз. 

- Жамоамиз ёш. Кейинги мусобақаларда яхши натижа кутсак бўладими?

- Албатта, кутсак бўлади. Ўз устимизда ишлашимиз лозим. Жамоамиз жуда яхши шаклланган.


Шу тариқа 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди: 

26 сентябрь
Марокаш — Бразилия
Россия — Аргентина

27 сентябрь
Испания — Португалия
Эрон — Қозоғистон

Футзал. ЖЧ. 1/8 финал. 24 сентябрь
Испания — Чехия 5:2
Голлар:
 Рауль (4), Гомес (5), Райа (13), Адольфо (15), Ортиз (40) — Ресетар (23), Ҳоли (32). 

Португалия — Сербия 4:3
Голлар:
 Рикардиньо (14), Андре (15), Варела (43), Манданко (43) — Лазаревич (23, 28), Жоао (50, автогол).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz