Қайднома

Қидирув

Про лига: «Нефтчи» Суперлига йўлланмасини деярли нақд қилди...

Про лига: «Нефтчи» Суперлига йўлланмасини деярли нақд қилди...

  25.09.2021 14:24
  0
  212
Про лига: «Нефтчи» Суперлига йўлланмасини деярли нақд қилди...

Про лиганинг 19-тур ўйинлари ниҳоясига етди. “А” гуруҳида кеча “Динамо” сафарда “Нурафшон”ни енган эди, бугун эса лига пешқадами “Нефтчи” ўз майдонида “Олимпик” жамоасини мағлубиятга учратди. Бу билан фарғоналиклар биринчи босқичдаги “Олимпик”ка қарши икки ўйинда  йўқотилган беш очкони уч очко билан қисқартирди ва рақибларидан муносиб “ўч” олди.

Натижада, «Нефтчи» очколари сонини 37тага етказиб, 3-ўриндаги жамоа билан фарқни 13тага етказди. Бу эса Фарғона клубининг амалда Суперлига йўлланмасини деярли қўлга киритганини билдиради. «Нефтчи» кейинги турда «Бухоро» билан дуранг қайд этса ҳам Суперлига йўлланмасини қўлга киритади. 

Про лига. 19-тур. “А” гуруҳи

24 сентябрь, жума

 

НЕФТЧИ – ОЛИМПИК - 3:2 (2:1)

Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 8818 томошабин.

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ҳасан Набиев, Далер Тиллоев

Назоратчи: Игорь Нехочин

Комиссар: Ойбек Юнусов.

Голлар: Александр Есич, 7 (1:0), Абдуллоҳ Олимов, 21 (2:0), Шавкатжон Муллажонов, 27-ўз дарв. (2:1), Марко Обрадович, 66 (3:1), Муҳаммадали Ғиёсов (90+1 (3:2).

"Нефтчи":  Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Сардор Абдунабиев (Улуғбек Ҳошимов, 69), Абдуллоҳ Олимов, Шавкатжон Муллажонов, Аъзамжон Алиев (Иззатилло Абдуллаев, 69), Умар Атҳамзода (Сайдулло Раҳматов, 89),  Дако Станоевич, Александр Есич, Ойбек Қиличев (Собит Синдаров, 78), Марко Обрадович (Достон Тошматов, 89)

"Олимпик":  Владимир Назаров, Шохжаҳон Султонмуродов, Беҳзод Шамсиев (Жалолиддин Содиқов, 66), Фарруҳбек Мухторов,  Отабек Жўрақўзиев (Бектемир Абдуманнонов, 66), Русланбек Жиянов (Муҳаммадали Ғиёсов, 38), Достонбек Турсунов, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (Элдорбек Бегимов, 81), Алишер Одилов, Шаҳзод Тоиров, Даврон Анваров (Абдурауф Бўриев, 46)

Огоҳлантиришлар: Умар Атҳамзода, 49, Акбар Тўраев, 90 – Шахзод Тоиров, 44, Муҳаммадали Ғиёсов, 87, Элдорбек Бегимов, 90+2.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz