Қайднома

Қидирув

ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди

ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди

  25.09.2021 23:03
  0
  177
ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди

25 сентярь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мажлислар залида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳисобот-сайлов конгресси бўлиб ўтди. Тадбир аввалида дастлаб, ЎФА бош котиби Аваз Максумов Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сўнгги давр давомидаги фаолияти ҳақидаги ҳисоботини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг, ҳисобот-сайлов конгресси раиси Ҳабибулла Мирзаханов сўзга чиқиб, 45та аъзо ташкилот ЎФА президенти лавозимига Абдусалом Азизов номзодини илгари сургани, 42та аъзо ташкилот эса ЎФА биринчи вице-президенти лавозимига Равшан Эрматов номзодини кўрсатгани ҳақида маълум қилди ва уларни бу лавозимларга қайтадан сайланганлиги билан табриклади.

***
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди. Тадбир аввалида кун тартибига қўйилган масалалар кўриб чиқилди.

Шундан кейин ЎФА устави асосида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти, вице-президентлари ва Ижроия Қўмита аъзолари сайланди:

ЎФА Президенти лавозимига:

Абдусалом Азизов

ЎФА Биринчи вице-президенти лавозимига:

Равшан Ирматов

ЎФА Вице-президенти лавозимига:

Азизбек Икрамов

ЎФА Ижроия Қўмита аъзолигига:

Абдужаббор Абдувахитов,

Эдита Миробидова,

Тўлаган Исоқов,

Жахангир Усманов сайланди.

ЎФА уставининг 37-модда 6-бандига асосан, агар Ижроия Қўмита аъзолиги учун лавозимлар 50% гача бўш бўлса, Ижроия Қўмита ушбу лавозимларни кейинги Конгрессга қадар тўлдиради, бу лавозимларга сайланганлар мазкур лавозимлар ваколат муддатининг қолган даври учун сайланиши қайд этилади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz