Қайднома

Қидирув

Мартинес пенальтини Роналду уришини айтган...

Мартинес пенальтини Роналду уришини айтган...

  27.09.2021 14:04
  0
  175
Мартинес пенальтини Роналду уришини айтган...

Англия чемпионатининг 6-туридан ўрин олган «Астон Вилла» ҳамда «Манчестер Юнайтед» жамоалари ўртасидаги баҳсда амалга оширилган пенальти кўпчилик томонидан муҳокама қилинмоқда.

Ўшанда «манкунианлар» пенальтидан ҳисобни тенглаштириш имкониятига эга бўлишганди, бироқ Бруно Фернандешнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. Talksportнинг қайд этишича, Фернандешнинг зарбасидан олдин «Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинес «Манчестер Юнайтед» футболчиларини масхара қилган ва гол бўлмаслигини олдиндан ҳис қилди. Аргентиналик посбон нуқтага Криштиану Роналдунинг бориши кераклигини таъкидлаган. Ҳозир эса унинг ушбу айтган гаплари ижтимоий тармоқларнинг бош мавзуси бўлиб турибди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz