Қайднома

Қидирув

Миллий термамиз октябрь ойида Малайзия ва Иордания билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Миллий термамиз октябрь ойида Малайзия ва Иордания билан ўртоқлик ўйини ўтказади

  27.09.2021 13:31
  0
  156
Миллий термамиз октябрь ойида Малайзия ва Иордания билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида Малайзия ва Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилди
Октябрь ойи аввалида миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу муддат мобайнида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Йиғин давомида Сречко Катанец шогирдлари 9 октябрь куни Малайзия, 12 октябрда эса Иордания терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида Швецияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz