Қайднома

Қидирув

3 йилда 110 миллион евро!

3 йилда 110 миллион евро!

  29.09.2021 07:37
  0
  311
3 йилда 110 миллион евро!

Ниҳоят, Лионель Мессининг «ПСЖ» билан тузган шартномасининг маош бўлими бандлари маълум бўлди. Демак, аргентиналик юлдуз Парижда 3 йиллик хизмати учун жами 110 миллион евро олади, агар муддатидан олдин кетишни хоҳлаб қолмаса, албатта. Клуб шунча маблағдан 1 миллионини криптовалюта шаклида тўлайди.

Лионель Месси ва «ПСЖ» ўртасидаги шартноманинг асосий тафсилотларини биринчи бўлиб L~Equipe нашри ошкор қилди. Франциянинг етакчи газетаси жумладан, келишувда йиллик маошдан ташқари, содиқлик учун бонус белгиланганини ҳам аниқлади. Демак, аргентиналик юлдуз Париж гранди билан расмийлаштирилган шартнома муддатини тўлиқ ўтаса, 3 мавсумда 110 миллион еврога бойийди.

**Лионель Мессининг йиллик маоши - 30 миллион евро. Неймарнинг иш ҳақи ҳам шунча, Килиан Мбаппе эса атиги 12 миллион олади. Тўғри, ёш юлдуз шартнома муддатини узайтиришга кўнса, табиий равишда маоши кескин ошади, бироқ у ҳозирча бошқача фикр­да. Мессига келсак, у мавсум-2021|2022 учун белгиланган моянасидан 1 миллионини криптовалютада олади.

**Аргентиналик футболчи «ПСЖ»да иккинчи ва учинчи мавсумдан сўнг содиқлик учун катта бонусга эга бўлади: 2023 йилнинг ёзида 10 миллион евро, кейингисида яна шунча олиши мумкин. Бордию, Месси шартнома муддати тугамасидан кетишни хоҳласа, бонус пули ўз-ўзидан «ёниб» кетади. Муҳим бир жиҳат: L~Equipe нашрининг аниқлаштиришича, «ПСЖ» Леога шартнома остига имзо чеккани учун трансфер бонуси тўламаган. Умуман, жамоа таркибга эркин агент мақомида қўшилган бошқа футболчиларни ҳам бу тарзда рағбатлантирмаган.

**Лионель аввалги маоши кескин қисқартирилишига кўнди. Бундан ўзга чораси ҳам йўқ эди. Чунки у «Барселона»да йилига нақ 71 миллион евро (солиқ тўловларидан холи) оларди. Айтиш жоиз, Лео Парижга юзланишдан олдин Каталонияда иш ҳақи миқдорини икки баравар камайтириб, 35,5 миллион евро олишга рози бўлди, бироқ шунда ҳам «Барса» ҳисоб-китоби Ла Лиганинг маош жамғармасига доир қоидаларига тўғри келмади. Мана, энди у «ПСЖ»да деярли шунча маошга эга.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz