Қайднома

Қидирув

Алаба «4»дан нега бош тортди?

Алаба «4»дан нега бош тортди?

  01.10.2021 06:36
  0
  307
Алаба «4»дан нега бош тортди?

«Реал»нинг янги ҳимоячиси Давид Алаба яқинда SportBild нашрига қисқа интервью бериб, янги мавсумдан умиди катта эканлигини таъкидлади. «Бавария»нинг австрия­лик собиқ ҳимоячиси шунингдек, тақдимот маросимида «Мадрид» рамзини ўпгани сабабини ҳам алоҳида тушунтирди. Чунончи, унинг шу хатти-ҳаракати мюнхенлик мухлисларга асло ёқмади...

- «Реал» раҳбарияти сизни Рамосга тегишли бўлган 4-рақам остида кўришни хоҳлаганди. Бироқ уни қабул қилмадингиз. Нега?

- Биринчидан, «Бавария»да 27-рақамли футболкада ўйнардим. «Мадрид»да ҳам уни олишни истадим, аммо Ла Лига рухсат бермади. Натижада клуб 4-рақамни тавсия этди. Ҳаммага аёнки, Серхио Рамос - мутлақ афсона. Ҳам майдон, ҳам унинг ташқарисида намуна бўлган футболчи. Бу яхши, албатта. Аммо иккинчи томони ҳам йўқ эмас - Алаба бўлиб қолишни хоҳлайман. Умуман, мени ким биландир таққослашларига тоқат қилолмайман. Қисқаси, «Реал»да ўз тарихимни ёзмоқчиман.

- Мадридда сизни қандай кутиб олишди? Ким кўпроқ ёрдам бермоқда?

- Яхши. Кийиниш хонасида биринчи марта учрашганимиздаёқ роса кулишдик. Айниқса, бошидан Тони Кросс мени ўзига яқин олиб, кўп ёрдам берди. Жамоага тезроқ мослашишимда айнан у катта роль ўйнади. Тонининг рафиқаси эса қаллиғимдан ёрдамини аямади.

- Карло Анчелотти қанчалик ўзгарибди?

- Дон Карло билан яна бирга ишлаш имконияти туғилганидан бағоят хурсандман. Тўғрисўз, адолатли одам, тажрибали мураббий. Биринчи куни Карло олдимга пешвоз чиқиб, немис тилида гаплашди. Демак, Германиядаги фаолиятидан нималарнидир олиб қолган. Тўғри, эндиликда асосан инглиз тилида мулоқот қиляпмиз.

- Вальдебебас базаси ёқ­дими?

- «Реал Мадрид» шунчалик катта машғулотлар базасига эга эканлигини билмагандим. Ҳар бир футболчига алоҳида хона ажратилган. Машғулотлар орасида бемалол дам оладиган жой борлиги нақадар яхши.

- Тақдимот маросимида «Мадрид» рамзини ўпиб, «Бавария» тарафдорлари нафратига учрадингиз...

Мен учун ҳаяжонли кун эди. Жамоа сафига қўшилганимдан чинакамига руҳландим ва шунчаки, янги чорловдан нечоғли хурсандлигимни кўрсатишни ўйладим. Ишонинг, клуб рамзини ўпиш асносида кимнидир «қўзғатиш» хаёлимга ҳам келмаганди. Қолаверса, «Бавария»да қандай воқеаларни бошдан ўтказганимни сира унутмайман. Бу клубга ҳар доим ҳурмат билан қарайман. Оддий айтганда, «Бавария»га нисбатан муҳаббатимни ҳеч нарса ўзгартиролмайди.

Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz