Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон 3+1 квотага муносибми?

Ўзбекистон 3+1 квотага муносибми?

  02.10.2021 08:00
  0
  429
Ўзбекистон 3+1 квотага муносибми?

Ўзбекистон 3+1 квотага муносибми?

«Насаф» «Моҳан Баган»ни тор-мор этиб, ОФК кубоги минтақавий финалига чиққач, турнирда ўтказиладиган яна учта ўйин қолди:

20 октябрь

«Муҳаррақ» (Баҳрайн) - «Қувайт СК» (Қувайт)

«Насаф» (Ўзбекистон) - «Ли Ман» (Гонконг)

5 ноябрь

«Ғарб» финали ғолиби - Минтақалараро финал ғолиби

ОФК Чемпионлар Лигасида эса яна 7та ўйин бор: 4та чорак финал, 2та ярим финал ва финал.

Шундай экан, 2021 йилги рейтинг деярли шаклланиб улгурди, дейиш мумкин. Бундан кўринадики, Ўзбекистон «Ғарб» минтақасида 4-ўринни қарийб нақд қилди. Бу эса, 2023 йил учун 2+2 квотасини тақдим этади.

БААнинг иштирокни давом эттираётган ягона клуби - «Ал-Ваҳда» максимал 3та ўйин ўтказади. Улардаги эҳтимолли ғалаба 9 очко, кейинги икки раундга ўтилгани учун яна 9 балл келтиради. Яъни, «Ал-Ваҳда» ОЧЛда ғолиб чиқиш эвазига ўз мамлакатига 6 балл (9+9ни учта клубга бўлинади) олиб келади. Ҳозирча Ўзбекистон ва БААни 5,517 балл ажратиб турибди. Демак, «Ал-Ваҳда»нинг финалдаги потенциал дуранги ҳам уларнинг бешинчи поғонада қолиб кетишларига замин яратади.

***

Ҳозирча «Насаф» 100 минг доллар ишлади. «Ли Ман» устидан эришиладиган ғалаба қаршиликларга финал йўлланмаси ва 750 минг долларни тақдим этади. Ҳал қилувчи учрашувдаги ютуқ эвазига эса мазкур суммани икки баравар кўпайтириб олиш мумкин.

***

Рейтинг мавзусини давом эттирган ҳолда, 2022 йилги рейтинг қандай кўриниш олганига эътибор қаратсак.

Эслатиб ўтамиз, рейтинг ҳар йили, сўнгги тўрт мавсумдаги кўрсаткичлар бўйича ҳисоблаб борилади. Яъни, 2022 йилги рўйхат 2019, 2020, 2021 ва 2022 йилги мавсумларни ўз ичига олади. Аммо 2020 йилги натижалар ОФК кубоги охирига етказилмагани сабабли инобатга олинмайди. Шундай экан, рейтинг-2022га фақат учта - 2019, 2021 ҳамда 2022 йилги мавсумда тўпланган баллар киритилади.

2019 ва 2021 йиллар мавсумидаги баллар бўйича ҳисоблаганда, «Ғарб» минтақаси етакчиларининг ҳолати қуйидаги кўринишга эга:

3+1

Саудия Арабистони - 44,800

Ўзбекистон - 28,250

2+2

Эрон - 27,600

БАА - 24,033

1+2

Қатар - 23,200

1+1+1

Иордания - 19,057

1+0

Тожикистон - 18,455

Қувайт - 12,003

Ироқ - 11,550

Ҳиндистон - 10,332

0+1

Ливан - 9,853

Бангладеш - 9,723

Чемпионлар лигасида ўрин ололмайдиганлар

Туркманистон - 8,642

Баҳрайн - 6,840

Сурия - 4,918

Фаластин - 3,802

Қирғизистон - 3,268

Энди бу нимани англатиши ҳақида. Биринчидан, ОФК рейтинг­ни ҳисоблаш тизимини ўзгартириш ниятида эмас. Демак, Ўзбекистонда мавсум давомида 18-20 балл тўплаш имконияти бор. Саудия Арабистонига етиб бўлмайди, лекин Эрон ва БААни ишончли тарзда ортда қолдириш мумкин. 2022 йилги рейтингдаги 2-ўрин эса мавсум-2024 учун 3+1 квотасини беради.

Унутмаслик керакки, ОФК ке­йинги мавсумда ҳам Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичини марказлаштирилган ҳолда ўтказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, ке­йинги йил жаҳон чемпионати бор, шу боис, Қатарнинг етакчи клублари - «Ал-Садд» ва «Дуҳайл» Чемпионлар Лигасида энг яхши футболчилари хизматидан фойдалана олмаслиги мумкин. Бу ҳам 5-7-ўринларни тақсимлаш жараёнида ўз таъсирин кўрсатиши эҳтимоли йўқ эмас.

***

Изоҳларда энг кўп ёзиладиган саволга жавоб берсам: Ўзбекистоннинг қитъа клублари ўртасидаги турнирларда квотаси қандай?

2022 йилги квота 2021 йилдаги билан бир хил бўлади:

* бир жамоа ОЧЛ гуруҳ бос­қичидан;

* бир жамоа ОЧЛ «плей-офф» босқичидан курашга киришади.

* Агар иккинчи жамоа «плей-офф»да ютқазса, у ОФК кубогида қатнашади, ғалаба қозониб, гуруҳ босқичига чиққан тақдирда эса, учинчи жамоа ОФК кубогида иштирок этади.

2023 йилги квота 2021 йилги мавсум якунларига кўра белгиланади (катта эҳтимол, 2+2 бўлади).

2024 йилги квота 2022 йилги мавсум якунларига кўра аниқланади ва ҳоказо.

***

ОФК клублар рейтингини муҳокама қилиш пайти баҳсли ҳолат вужудга келди - Ўзбекистон Чемпионлар Лигасида 2+2 ёки 3+1 квотасига муносибми?

Менинг фикрим - муносиб эмас.

Бу ўринда гап жамоаларнинг ўйин даражаси ёки Ўзбекистон чемпионати савиясида эмас. Бу жуда нозик масала, апологет ва танқидчилар муҳокамаси умрбод давом этиши мумкин. Мен фақат математик нуқтаи назардан фикр билдиряпман. Келинг­лар, икки мамлакат - Саудия Арабистони ва Ўзбекистоннинг 2021 йилги рейтингини солиштирамиз.

Якуний натижалар қуйидагича:

Саудия Арабистони - Чемпионлар Лигасида 4 клуб

* «Ал-Фотиҳ» «плей-офф»дан чиқиб кетди;

* «Ал-Аҳли» гуруҳдан чиқолмади;

* «Ал-Ҳилол» чорак финалга чиқди;

* «Ал-Наср» чорак финалга чиқди.

Ўзбекистон - Чемпионлар Лигасида 2 клуб, ОФК кубогида 1 клуб

* АГМК «плей-офф»да ғалаба қозонди, лекин гуруҳдан чиқолмади

* «Пахтакор» гуруҳдан чиқолмади.

* «Насаф» ОФК кубоги минтақавий финалига чиқди.

Гўёки, қайси мамлакат рейтингда юқорироқда бўлиши очиқ-ойдиндек. Лекин келинг, ОФК тизимига кўра рейтингни ҳисобласак:

Саудия Арабистони

«Ал-Фотиҳ» - 0,45 балл

«Ал-Аҳли» - 9 балл

«Ал-Ҳилол» - 22 балл

«Ал-Наср» - 23 балл

Жами - гуруҳ босқичидан бошлаб, 3 клубга бўлинадиган 54 балл, плюс «плей-офф» учун 0,45 балл.

Рейтинг - 18,45.

Ўзбекистон

АГМК - «плей-офф» учун 0,6, гуруҳ босқичи учун 7 балл

«Пахтакор» - 7 балл

«Насаф» - 11,65 балл

Жами: Чемпионлар Лигасидаги балларнинг ўртача сони 0,6, гуруҳ босқичидан бошлаб тўпланган балл (7+7) иккига бўлинади + ОФК кубогидаги ўртача балл - 11,65.

Рейтинг - 19,25.

Яна бир марта ҳисоблаймиз: Саудия Арабистонида 18,45, Ўзбекистонда эса 19,25. Ушбу рақамларнинг адолатли эканлигига ростдан ҳам ишонасизми? Улар ишнинг реал кўринишини намоён этади, деб ҳисоблайсизми? Мен бундай деб ўйламайман.

Агар ОФКдагилар рейтингни ўзлари ишлаб чиққан мантиққа бироз бўлсада асосланган ҳолда ҳисоблашганда, Саудия Арабистонида ўша 18,45, Ўзбекистонда эса фақат 9,15 балл (уч клуб балларининг ўртача сони плюс АГМКнинг «плей-офф»даги ютуғи учун берилган баллар) ҳисобланарди.

Умуман, бундай тизимни ҳам адолатли деб ҳисобламайман, чунки мазкур ҳолатда ҳамма клубларнинг очколари эмас, фақат гуруҳ босқичи иштирокчиларининг очколари бўлинади. Назаримда, умумий тўпланган балларни барча клубларга бўлиш мақсадга мувофиқ. Шунда 2021 йилги рейтингда юқоридаги мамлакатлар рейтинги қуйидагича кўриниш олади.

Саудия Арабистони - 13,613

Ўзбекистон - 8,75

***

Энди УЕФАда квоталар қандай ҳисобланиши ҳақида. У ерда айнан сўнгги мисолга ўхшаш ҳолда ҳисоб-китоб қилинади. Албатта, айрим бошқа деталлар ҳам бор. Лекин бу мавзуда кейинроқ гаплашамиз.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz