Қайднома

Қидирув

Энг кўп VAR тизими ишлагани «Локомотив» ўйинларига тўғри келмоқда...

Энг кўп VAR тизими ишлагани «Локомотив» ўйинларига тўғри келмоқда...

  02.10.2021 04:34
  0
  170
Энг кўп VAR тизими  ишлагани «Локомотив» ўйинларига тўғри келмоқда...

Аввалги ҳафта ишларим кўпайиб кетди, шу боис, Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги турини (19) ўтказиб юбордим. Айнан шу турда эса қизиқ нарсалар кузатилди. Мендаги маълумотларга кўра, турдаги олтита ўйиндан («Насаф» - «Сурхон» учрашуви қолдирилган) фақат биттасида VAR тизими ишлатилган.

Норасмий манбаларда бунга «Спорт» телеканалининг трансляция учун зарур ускуналарни тақдим этмагани сабаб бўлгани айтилди. Бунинг ҳақиқатга нечоғли мос тушишини билмайманку, лекин ишонса бўлади. Чунки VAR тизими - бу жиддий технологик процесс, кимнингдир персонал хизмати эмас.

Лекин гап бунда эмас. Қизиғи, VAR тизимининг «Локомотив» ўйинига тўғри келгани. «Темирйўлчилар» - лигадаги ўйинлари мунтазам VAR тизими иштирокида ўтаётган ягона клуб: иккинчи даврадаги 7 учрашувнинг барчасида ушбу технология қўлланган. «Бунёдкор»да бундай ўйинлар 6та, АГМК ва «Турон»да ҳам шунча. Қизиқ ҳолат. АГМК ва «Бунёдкор» медаллар учун курашмоқда, «Локомотив» турнир жадвали ўртасида, «Турон» эса «жон» сақлаш билан банд.

Мисол учун, «Турон»нинг асосий рақобатчиси ва Фарғона водийсидаги қўшниси «Андижон» иккинчи даврада VAR иштирокида фақат битта ўйин ўтказди. «Локомотив»нинг жадвалдаги қўшниси «Қизилқум» эса иккинчи даврада атиги икки марта VAR «қизиқишлари доираси»га тушди.

Шунга қарамай, дастлабки 15 турда умуман VAR нималигини билмаган «Сурхон»га навбатдаги учта турда ушбу тизим иштирокида ўйин ўтказиш имкони берилди. «Металлург»да ҳам 20 тур давомида худди шундай кўрсаткич бўлади.

Алишер НИКИМБАЕВ


Манба: https://t.me/ANikimbaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz