Қайднома

Қидирув

Райоланинг мақсади...

Райоланинг мақсади...

  03.10.2021 04:44
  0
  169
Райоланинг мақсади...

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погба фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. «МЮ»нинг 28 ёшли футболчи билан келишувни узайтириш истагига қарамай, Полнинг ўзи ва агенти клубни ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.

Мино Райола кейинги мавсум Погба охирги катта шартномага эга бўлиши мумкинлигини тушуниб турибди. Ва бу катта келишув агентга яхшигина комиссия пули келтиради. Француз футболчисига ЛаЛигага ўтиш қизиқроқ. Райола «Реал» ва «Барселона» ўртасида аукцион уюштирмоқчи. Бундан мақсад эса ўзига каттароқ миқдорда пул ундириш. Ҳозир «Реал» Погба учун курашда фаворит сифатида қаралмоқда, лекин Райола ўйинчини «Барса»да кўрмоқчи бўлаётган Лапорта («Барселона» президенти) билан ҳам гаплашишда давом этяпти. Маълумот учун, Погба жорий мавсум АПЛнинг 6 ўйинида 7та голли пас берди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz