Испаниянинг «Севилья» клуби «Рома» ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Фичажес нашрига таяниб, «Чампионат» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, «Севилья» спорт директори Рамон Мончи Шомуродовни кейинги трансфер ойнасида жамоани кучайтириш учун асосий номзод сифатида кўрмоқда. Бироқ Шомуродов яқинда «Рома»га ўтгани ва римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳужумчини қўйиб юборишни истамаслиги ҳисобга олиниб, трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли юқори эмаслиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов август ойида «Рома» билан 5 йиллик шартнома имзолаганди. У «бўрилар» таркибида барча мусобақаларда 10 та ўйин ўтказиб, 1 та гол ва та 4 голли узатмага муаллифлик қилди.
26 ёшли ўзбекистонлик футболчи 2020 йилда «Ростов»дан «Женоа»га ўтганди. У генуяликлар сафида 2020/21 йилги мавсумда А Серияда 31 та ўйинда 8 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.
«Севилья» Ла Лиганинг 2021/22 йилги мавсумида 6 та ўйин ўтказган ҳолда 14 очко билан 3-ўринда бормоқда
Манба: Championat.com, daryo.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20