Қайднома

Қидирув

Футбол ва даромад: Ким кўпроқ пул топади?

Футбол ва даромад: Ким кўпроқ пул топади?

  04.10.2021 03:33
  0
  295
Футбол ва даромад: Ким кўпроқ пул топади?

Роналду, Неймар ва Месси «осмон»да, Иньеста эса клублар миқёсида тўртинчи! Forbes журнали мавсум-2021/22да бошқаларга қараганда анча кўп даромад оладиган ўн нафар футболчи номини эълон қилди. Улкан нуфузга эга журнал рўйхатни шакллантиришда футболчиларнинг клубларида оладиган маоши ва бонуслари билан бирга реклама ва ҳомийлик шартномаларидаги пулларини ҳам ҳисобга олди. Forbes томонидан ишонтирилишича, рўйхат шакллантирилаётганда улар клуб, агент, бренд ва футбол мутахассислари билан ҳамкорлик қилишган. Келинг, бундай улкан суммалар қандай қилиб тўпланганлигини билиб олайлик.

1. КРИШТИАНУ РОНАЛДУ, «Манчестер Юнайтед» - 125 миллион доллар (70 миллион маош ва бонуслар + 55 миллион ҳомийлик ва тижорат даромади)

Роналду ҳар доимгидек, реклама берувчилардан максимал даражада фойдаланади - у Nike, Herbalife ва Clear билан доимий ҳамкорликка эга. Албатта, CR7 шахсий бренди кўп нарсани ўз ичига олади: меҳмонхоналар тизими, спорт заллари, атирлар, ички кийимлар, кўзойнаклар - ва бу катта лойиҳанинг энг даромадли қисмларидир. Фақатгина, замонамизнинг уч нафар спортчиси тижорат даромадлари бўйича Кришдан олдинда: Рожер Федерер (90 миллион доллар), Леброн Жеймс (65 миллион доллар) ва Тайгер Вудс (60 миллион доллар). Аммо португалиялик супер­юлдуз жамоавий спорт турлари бўйича ўз фаолиятида жами 1 миллиард доллар (солиқлар ҳисобланишидан аввал) даромад олган дастлабки спортчи бўлди. Рақамлар фантастик, шундай эмасми?

2. ЛИОНЕЛЬ МЕССИ, «ПСЖ» - 110 (75 + 35) миллион

Месси ҳам тижоратдан катта даромад олади - у доимо Adidas, Pepsi, Jacobs~Co компаниялари билан ҳамкорлик қилади. Яқинда эса Budweiser билан уч йиллик шартнома имзолади. «ПСЖ»га ўтиб, Лео ҳатто маошини қисқартиришларига ҳам рози бўлди - гарчи бу муқаррар бўлса-да, чунки «Барса»да (!) солиқ чегирмасидан сўнг, у йилига 71 миллион евро ишлаб топарди. Агар «Барса» Ла Лиганинг маош жамғармасига кирса, Лео ойлик маошини ярмига камайтириши мумкин эди, яъни 35,5 млн. оларди.

3. НЕЙМАР, «ПСЖ» - 95 (75 + 20) миллион

2021 йилнинг май ойида бразилиялик футболчи «ПСЖ» билан шартномасини тўрт йилга узайтирди ва дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчиларидан бири бўлиб олди. Неймар майдон таш­қарисида ҳам муваффақият қозонди - Nike билан шартномани бекор қилиб, Puma билан битим тузди ва аллақачон ёрқин рангдаги пойабзал ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Неймар ижтимоий тармоқларда ҳам анча таниқли бўлиб қолганини таъкидлаш муҳим - у «Фейсбук», «Инстаграм» ва «Твиттер»да машҳурлик бўйича учинчи спортчи саналади.

4. КИЛИАН МБАППЕ, «ПСЖ» - 43 (28 + 15) миллион

Мбаппе етакчи учликдан анча ортда, лекин тез орада бу фарқнинг камайиши аниқ, чунки француз форварди «ПСЖ» билан амалдаги шартноманинг охирги йилини ўтказмоқда. Қолаверса, буёғига унинг маоши сезиларли даражада ошиши кутилмоқда - хоҳ «ПСЖ»да бўлсин, хоҳ «Реал»да... Тижорат ҳомийлари Килианни ҳам четлаб ўтмаяпти - ёшига нисбатан анча катта обрў қозонмоқда. Ҳозирча асосий ҳамкорлик - FIFA 21 и FIFA 22 муқовалари билан, бу унинг EA Sports билан қанчалик яхши муносабатда эканлигини кўрсатади.

5. МУҲАММАД САЛОҲ, «Ливерпуль» - 41 (25 + 16) миллион

The Athletic хабарига кўра, Салоҳ «Ливерпуль» тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланиши мумкин - яна икки йилга тузилган амалдаги келишувга кўра, у ҳафтасига 200 минг фунт олади. Муҳаммад Салоҳ - мусулмон аҳлининг асосий спорт арбобидир. У ҳатто Ливерпулни шаҳар сифатида бирлаштиради: у келганидан бери нафрат ортидан келиб чиқадиган жиноятлар сони 16 фоизга камайди, «Ливерпуль» мухлисларининг эса ижтимоий тармоқларда ирқчилик кайфиятида зўравонлик қилишлари бир бараварга қисқарди. Бундай имиджи билан Салоҳ кўплаб брендлардан таклифлар олади.

6. РОБЕРТ ЛЕВАНДОВСКИ, «Бавария» - 35 (27 + 8) миллион

Левандовски жойни аниқлашда жуда ақлли - у ҳам RL9 шахсий брендини яратди, унинг остида бир тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади (асосий урғу либосларга берилган). Аммо Nike, Huawei ва Head~Shoulders билан шартномаларини ҳам унутмаслик лозим. Бу фақатгина энг машҳур ҳамкорлари, холос...

7. АНДРЕС ИНЬЕСТА, «Виссел Кобе» - 35 (31 + 4) миллион

Ҳайратдамисиз? Ҳа, клубда Иньеста Мбаппе, Левандовски ва Салоҳлардан кўпроқ топади. Андрес Японияга кўчиб ўтгандан сўнг, «Виссел Кобе» Император кубоги ва Япония суперкубогини қўлга киритди ва тарихида илк марта Осиё Чемпионлар Лигасига йўл олди. Ютуқлар дунёвий, лекин маош космик даражада, шундай эмасми? 2021 йилнинг май ойида 37 ёшини нишонлагандан сўнг, Иньеста шартномасини 2023 йилгача узайтирди.

8. ПОЛЬ ПОГБА, «Манчестер Юнайтед» - 34 (27 + 7) миллион

Погба доим «Юнайтед»да суперпозицияда: бир куни жамоада қолишни хоҳласа, эртасига тарк этишни истаб қолади. Ҳозир ҳар ҳолда озми-кўпми тинчлик онлари келганга ўхшайди, шартномаси ҳам келажак ҳақида қайғурмасликка имкон беради. Полнинг асосий савдо ҳамкори - adidas. Франция­лик футболчининг мазкур бренд билан 10 йиллик шартномаси бор ва у бу давр мобайнида 45 миллион доллар ишлаб олади.

9. ГАРЕТ БЭЙЛ, «Реал» - 32 (26 + 6) миллион

Бэйл «Тоттенхэм»дан (ижарадан) «Реал»га қайтди ва дарҳол асосий таркибга кирди, бироқ нав­батдаги жароҳати туфайли шу заҳоти «аут»га тушиб қолди. Ҳамма Гаретнинг гольфни қандай яхши кўриши ҳақида истеҳзо билан гапиришга одатланган, лекин бу севимли машғулот унга пул ишлаб беради - 2020 йилдан бери уэльслик футболчи гольф клублари, тўплар ва кийимлар ишлаб чиқарувчи TaylorMade компаниясининг юзи ҳисобланади. Бэйл ҳатто TaylorMade ҳақидаги видеороликларда пайдо бўлади, у ерда шахсан маҳсулотларни синаб кўради ва уларни баҳолайди.

10. ЭДЕН АЗАР, «Реал» - 29 (26 + 3) миллион

Ҳа, «Реал» Бэйл ва Азарга йилига 52 миллион доллар тўлайди. Карло Анчелотти бельгиялик футболчининг кетма-кет иккита ўйин ўтказишга тайёрлигига шубҳа қилса-да, Эденнинг ўзи Nike ва Nissan билан муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда. McDonald~s билан ҳам ҳомийлик шартномаси бор - бу ҳазил эмас, у ҳатто Евро-2020 арафасида фастфуд-рестораннинг промоакциясида ҳам қатнашди.

МУҲАММАДХОН тайёрлади. 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz