Қайднома

Қидирув

"Навбаҳор" мавсумдаги энг ёмон ўйинини ўтказдими?

"Навбаҳор" мавсумдаги энг ёмон ўйинини ўтказдими?

  04.10.2021 04:14
  0
  121

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдирди. - Ўйинимиздан умуман қониқмадим. Мавсумдаги энг ёмон ўйинимизни ўтказдик. Бир қанча вазиятларни ҳосил қилдик, аммо улардан унумли фойдалана олмадик. Қаердадир маҳорат, қаердадир омад етишмади. Бугун Самвел Бабаян  бетоб бўлиб қолгани боис кела олмади.
***
Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров фикрларини билдирди. - Жамоамиз номимдан "Сурхон" мухлисларига миннатдорлик билдираман ва ғалаба билан табриклайман. Жуда қийин ўйин бўлди, чунки ҳаммамизга маълум, "Навбаҳор" тажрибали ўйинчиларга эга кучли жамоа. Йигитларимиз матонат кўрсатишди ва олтинга тенг уч очкога эга чиқдик. Ўйинга келсак, футболчиларимиз ўзларига юклатилган вазифаларини аъло даражада бажаришди. 
"Турон" жамоаси турнир жадвалида бизнинг рақобатчимиз саналади. Ўйингача 12 кун вақт бор. Яйпан жамоаси ўйинини батафсил ўрганиб чиқамиз ва астойдил тайёргарлик кўрамиз. Ўша учрашувда кўп нарса ойдинлашади.


Манба: championat.asia, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz