Қайднома

Қидирув

Нкунку - «Реал» нишонида!

Нкунку - «Реал» нишонида!

  04.10.2021 15:45
  0
  175
Нкунку - «Реал» нишонида!

«Реал Мадрид» раҳбариятига Германиянинг «Лейпциг» клуби 24 ёшли яримҳимоячиси Кристофер Нкункунинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар бермоқда.

Манбада таъкидланишича, мазкур трансфер келаси ёзда амалга ошиши мумкин. Қайд этилишича, футболчининг агенти Пини Заҳави ушбу ўтишни амалга оширишдан манфаатдор. Кристофернинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача тузилган ва «Лейпциг» футболчи сотувидан камида 50 миллион евро ишлаб олмоқчи. Нкунку жорий мавсум «Лейпсиг» сафида 8 ўйинда майдонга тушиб, 6 гол ва 3 голли узатма муаллифи бўлган. Трансфермаркт портали футболчининг қийматини 43 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Нкунку УЕФА Чемпионлар Лигаси 2021/22 йилги мавсуми гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувлари доирасидаги «Ман Сити»га қарши баҳсда хет-трик қайд этган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz