Қайднома

Қидирув

Бернар Тапи 78 ёшида вафот этди

Бернар Тапи 78 ёшида вафот этди

  04.10.2021 21:51
  0
  95
Бернар Тапи 78 ёшида вафот этди

3 октябрь куни «Марсель» ва Adidas собиқ президенти Бернар Тапи 78 ёшида вафот этди.

2017 йилдан буён у ошқозон саратонига қарши курашиб келаётганди. Сўнгги ойларда унинг саломатлиги анча ёмонлашганди.

«Тапи доимо марселликларнинг юрагида қолади. У бир умр клубнинг афсонаси бўлаверади. Унинг яқинларига таъзия билдирамиз», - деб ёзилади клуб баёнотида.

Тапи 1986-1994 йиллар давомида «Марсель» клуби президенти бўлиб ишлади. Ушбу давр мобайнида клуб 4 марта Франция чемпиони бўлди. Шунингдек, 1993 йилда ЕЧЛ бош совринини қўлга киритди. 1990-93 йиллар давомида у «Adidas»га ҳам раҳбарлик қилди. 1990 йиллар ўртасида у келишилган ўйинларни ташкил қилиш билан айбланиб, қамоқ жазосига тайинланди ва ўшанда «Марсель»нинг 1992/93 йилги чемпионлиги олиб қўйилиб, жамоа иккинчи дивизионга тушириб юборилганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz