Жасур Яхшибоев «Реал» - «Шериф» ўйинида гол ургач, «Матч ТВ» ижодкорлари вақтида Москванинг «Спартак» клуби сафида ЧЛ ўйинларида қатнашган «Пахтакор» спорт директори Жаъфар Ирисметовни суҳбатга чорлашди. Хўш, собиқ ҳужумчининг таассуротлари қандай?
— Яхшибоев вақтида сиз «Спартак» таркибида қилолмаган ишни уддалади, яъни ЧЛда гол урди. Бу голга нисбатан ҳиссиётингиз қандай?
— Албатта, ўзбек футболчисининг «Реал» дарвозасини ишғол қилганидан ғоят хурсандман. Ҳиссиётларга келсак, ЧЛда гол урганманми ёки йўқ, бу ҳақда умуман ўйламайман. Бугун «Пахтакор» оиласи вакилиман, ҳаммамиз бир-биримизни табриклаймиз. Бу бизнинг умумий ютуғимиз. Зеро, Яхшибоев «Пахтакор»да ҳам ўйнаган, тўғри, рақобат юқорилиги боис, ижара сафарига кетишига тўғри келганди. Умуман, ҳеч қачон унинг яхши футболчи эканлигига заррача шубҳаланмаган ва ўзини кўрсатишига ишонганман. Жасур энди тинчланиши ва шундай ишларни давом эттириши шарт. Демоқчиманки, барқарор ўйнаши керак. Оддий айтганда, Мадридда «Реал» дарвозасини ишғол қилгач, йўқолиб қолмаслиги муҳим.
— Қизиқ, Яхшибоев «Пахтакор» учун нега кераксиз бўлиб қолди?
— Очиғи, ўзбек футболчилари орасида яхши вингерлар кўп эмас. Жасурнинг кундалик ҳаётида муаммолари бор эди. Яна характери ҳам оғирроқ. Дейлик, танқидни тўғри қабул қилмайди. Эҳтимол, ҳозир анча улғайиб, хатоларини тўғрилагандир. Муҳими, Жасур энди топ-клубларда ўйнаш имкониятига эга. «Шериф» — яхши жамоа.
— Яхшибоев қўйиб юборилганидан афсусланасизми?
— Нега афсусланиш керак? У «Пахтакор»да ҳам яхши ўйнади. Лекин кўпинча захирада қолди ва ўйин амалиётига эҳтиёжи бор эди. Тушунарлики, Европа футболи йигитнинг ўсишига ёрдам берди.
— Жасурни Элдор Шомуродов билан таққослай оласизми?
— Ҳали эрта. Шомуродов «Ростов» сафида бир неча мавсум тўп суриб, камолотга етди. Унга юқори савияда ўйнаб кетиш осонроқ. Яхшибоев эса ҳали ҳам бошланғич йўлда, гарчи 24 ёш футболчи учун фаолиятнинг асосий даври ҳисоблансада. Асосийси, Яхшибоев жуда истеъдодли ва пулни эмас, балки Шомуродов йўлини танлади. Бизда футболчилар кўпинча пул топиш учун Осиё мамлакатлари чемпионатларига боришади, масалан, БАА ёки Қатарга. Чунки бу мамлакатларда Россия ёки Европага қараганда, анча кўп тўлашади. Жасур «Пахтакор»га тегишли пайт Осиё клублари ақлдан оздирадиган даражада шартнома таклиф қилган, лекин у ҳаммасини рад этган.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20