Қайднома

Қидирув

Озил Витор Перейра билан урушиб қолди

Озил Витор Перейра билан урушиб қолди

  06.10.2021 16:16
  0
  179
Озил Витор Перейра билан урушиб қолди

«Фенербахче» устози Витор Перейра ва ярим ҳимоячи Месут Ўзил ўртасида зиддият келиб чиқди.

Туркия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган «Қосимпоша»га қарши ўйин (2:1) охирида мураббий ва футболчи ўртасида жанжал келиб чиққан. Перейра юлдуз хавбекни майдонга тушишга тайёргарлик кўриш учун чигилёзди машғулотларини бажаришга юборди, у тахминан 40 дақиқа тайёргарлик кўрди, лекин майдонга туширилмади. Озил содир бўлган воқеага кескин муносабат билдирди – у машғулот либосини ечиб, бош мураббий томон улоқтирди.

Футболчи жорий мавсумда «Фенербахче» сафида 9та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz