Қайднома

Қидирув

Эътироф: «Улар биздан 100 йил олдинда» Қозоғистонликлар ўзбек футболи ҳақида

Эътироф: «Улар биздан 100 йил олдинда» Қозоғистонликлар ўзбек футболи ҳақида

  07.10.2021 08:38
  0
  293
Эътироф: «Улар биздан 100 йил олдинда» Қозоғистонликлар ўзбек футболи ҳақида

Ўтган ҳафтанинг асосий воқеаларидан бири Мадрид «Реал»ининг Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинни бой бериши бўлди. «Қироллик клуби» ўз майдонида Молдованинг «Шериф» жамоасига ютқазди - 1:2. Жасур Яхшибоев эса дастлабки голга муаллифлик қилиб, мазкур муваффақият сабабчиларидан бирига айланди.

24 ёшли ўзбекистонлик футболчи биринчи бўлимда мадридликлар дарвозасини ишғол қилиб, ўзбек футболи қозоқ футболидан 100 йилга илгарилаб кетгани ҳақидаги муҳокама сабабчиси бўлди. Қуйида ушбу мавзу бў­йича фақат фактларни келтириб ўтамиз.

Осиё даражаси

Ўзбекистон терма жамоаси - 1994 йилги Осиё ўйинлари чемпиони. Қозоғистон жамоаси ўша мусобақада умуман қатнашмаган.

Осиё ўйинлари-1998да Қозоғис­тон миллий термаси гуруҳдан чиқолмади. Ўзбекистон миллий жамоаси эса чорак финалда қатнашди.

Расмий даражадаги ўзаро ўйинлар

1997 йили Алматида ўтган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, Тошкентдаги баҳсда мезбонлар 4:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришишган.

Ўсмирлар футболи

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати чорак финалига чиққан (2011 йил). Шунингдек, мазкур мундиалда икки марта қатнашган. Қозоғистонлик ўсмирлар эса бундай даражадаги ўйинларни фақат орзу қилишлари мумкин.

Ҳакамлик

Ўзбекларда сўнгги учта жаҳон чемпионатларида умумий ҳисобда 11та ўйинни бошқарган ҳакам Равшан Эрматов бор. Биз эса мамлакат биринчилигидаги ҳакамлар иштирокидаги узлуксиз можаролар гувоҳига айланяпмиз.

Легионерлар

Футболчиларимизнинг сўнгги бор хорижда кўрсатган жасоратлари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Ўзбекистондаy эса ҳозирда икки кўзга кўринган легионерни кўрсатиш мумкин - «Реал» дарвозасини ишғол қилган 24 ёшли йигитча ҳамда 17,5 миллион евро эвазига «Женоа»дан «Рома»га ўтган Элдор Шомуродов.

ФИФА рейтингидаги ҳолат

Кўринишидан ҳаммаси унчалик даҳшатли эмасдек. Биз - 120-ўринда, Ўзбекистон эса - 84-поғонада. Лекин ҳозирча Ўзбекистон термаси билан ўртоқлик ўйи­ни ўтказмаганимиз маъқулдек кўринмоқда. Бизнинг футбол билан ўзбек футболининг сўнгги йиллардаги ривожланиш кўламини инобатга олсак, хулоса аниқ: буёғига фақат бундан баттар бўлади.

«ИнтерФутбол» таҳририятидан: Сир эмаски, анчадан буён «ОФК савияси паст, Ўзбекистон ҳам худди Қозоғистон сингари УЕФАга аъзо бўлиши керак», «Бизнинг футбол ортга қадам ташламоқда», «Бу кетишда минтақадаги бошқа мамлакатлари футболи биздан ўзиб кетади» қабилидаги гап-сўзлар тез-тез қулоққа чалинади. Юқоридаги фактлардан кўриниб турибдики, аслида қўшниларимиз бизнинг футболдаги ривожланиш жараёнини намуна сифатида кўрсатишмоқда. Ким аслида ҳақ эканлигини аниқлаш, якуний хулосани чиқариш ҳар кимнинг ўзига ҳавола!


Манба: сaravan.kz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz