Қайднома

Қидирув

Ревертер Гризман трансфери ташаббускорларини танқид қилди

Ревертер Гризман трансфери ташаббускорларини танқид қилди

  08.10.2021 06:36
  0
  161
Ревертер Гризман трансфери ташаббускорларини танқид қилди

Каталонияликларга француз футболчисини сотиб олиш учун кредит керак бўлган.

«Барселона» бош директори Ферран Ревертер Каталония клубининг собиқ раҳбариятини ҳужумчи Антуан Гризманн трансфери учун танқид қилди.

«Бизда аввалги раҳбарият футболчиларни сотиб олиш имконияти бор-йўқлигини тушунмай, улар билан шартнома имзолагандек туюлади. Антуан Гризманн билан ҳам шундай бўлган. Уни сотиб олган кунда, улар бирданига пул тўлай олмасликларини тушунишди. Кейин 85 миллион евро миқдорида кредит қидира бошладилар», - деди функционер Marca нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн 2019 йилнинг ёзида «Атлетико»дан 120 миллион евро эвазига «Барселона»га ўтган эди. Ҳозирда француз Мадрид клубига ижара асосида қайтди.

Аввалроқ, Ревертер Фати ва Педри билан шартномани узайтириш борасидаги музокаралардаги муваффақияти ҳақида гапирган эди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz