Қайднома

Қидирув

Диққат марказида яна Мбаппе!

Диққат марказида яна Мбаппе!

  07.10.2021 14:44
  0
  198
Диққат марказида яна Мбаппе!

Француз форварди ўзининг хайрия ишлари билан ҳам ажралиб туради.

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция терма жамоасидаги биринчи ўйинданоқ терма жамоада ўйнагани учун олган барча мукофот пулларини хайрия ишларига сарфлайди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Мбаппе Франция терма жамоасида 2017 йилнинг март ойидан бери ўйнайди. Бу вақт ичида футболчи 1,5 миллион евродан ортиқ хайрия қилди.

***

«Реал» Мбаппега шахсий шартнома таклиф қилди

«Галаcтикос» франциялик ҳужумчи билан узоқ муддатли шартнома тузмоқчи.

Журналист Никола Скиранинг таъкидлашича, «Реал» Килиан Мбаппага шартноманинг дастлабки версиясини юборган. Форвардга бир мавсум учун 40 миллион евро маош билан 6 йиллик шартнома имзолаш таклиф қилинди.

Мбаппенинг «ПСЖ» билан шартномаси келаси йилнинг ёзида якунига етади ва ҳужумчи Мадрид клубига эркин агент сифатида ўтиши мумкин бўлади.

***

Мбаппенинг онаси: «ПСЖ» билан янги шартнома бўйича гаплашяпмиз, ҳаммаси яхши кетмоқда»

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг онаси Файза Ламари ўғлининг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Биз «ПСЖ» билан мулоқотда бўлиб турибмиз, ҳаммаси яхши кетмоқда. Душанба куни мен Леонардо билан гаплашдим. У қоладими? Бир нарсани айта оламан: Мбаппе Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш учун қўлидан келганини қилади. Килиан ўз орзусини амалга ошириши керак», - деб Мбаппе онасининг сўзларини келтиради leparisien.fr.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz