Қайднома

Қидирув

Лига-1да жамоалардан очко олиб ташланди

Лига-1да жамоалардан очко олиб ташланди

  07.10.2021 20:50
  0
  222
Лига-1да жамоалардан очко олиб ташланди

Франция ПФЛ Тартиб-интизом қўмитаси Франция чемпионатининг 6-тур учрашувида («Ланс» - «Лилль») ўйин вақтида содир бўлган воқеаларни кўриб чиқди ва мухлисларнинг тартибсизлиги учун иккала клуб ҳам жазога тортилди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув вақтида «Ланс» мухлислари майдонга югуриб чиқиб, жанжаллашиш учун «Лилль» мухлислар секторига киришга урингани сабабли иккинчи бўлим қолдирилди. Стадион хавфсизлик хизмати вазиятга аралашди ва ўйин тугатилди.

Шундай қилиб, икки жамоа ҳам турнир жадвалидан очколарни шартли олиб ташлаш билан жазоланади. Шунингдек, меҳмонлар мухлисларига 2021 йил охиригача сафар ўйинларига ташриф буюриш, мезбонларга 2 уй ўйинини томошабинларсиз ўтказиш жазоси қўлланди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz