Қайднома

Қидирув

Чақир четлатилмади

Чақир четлатилмади

  07.10.2021 23:13
  0
  176
Чақир четлатилмади

ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Германия ва Руминия терма жамоалари ўртасидаги учрашувга туркиялик ҳакам Жунейт Чақир тайинланди.

Бу шуни англатадики, гарчи Италияда кўпчилик ҳакам ишдан четлатилишига ишонишган бўлса-да, УЕФА Чақирга нисбатан ҳеч қандай санкция қўлламади.

«Милан» ва «Атлетико» ўртасидаги Чемпионлар лигаси ўйинидан сўнг Жунейт Чақир жиддий танқидларга дуч келганди. Италия клуби ҳатто ҳакамнинг хатти-ҳаракатлари устидан расмий шикоят ҳам берган.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» ўз уйида «Атлетико»га 1:2 ҳисобида ютқазди. Туркиялик ҳакам учрашув якунланаётган бир паллада «россонерлар» дарвозаси томон шубҳали пенальти белгилади, уни эса Луис Суарес голга айлантирганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz