Қайднома

Қидирув

"Орол" ҳам молиявий муаммолар гирдобида ва Про лигани тарк этиши мумкин

"Орол" ҳам молиявий муаммолар гирдобида ва Про лигани тарк этиши мумкин

  07.10.2021 13:43
  0
  188

Про лига иштирокчиси «Орол» клуби чемпионат баҳслари якунланмасидан аввал турнирдаги иштирокини якунланиши мумкин.

«2 октябрь куни «Орол» U-14, U-16, U-18 жамоалари билан мусобақада ўйнай олмаслиги борасида хат жўнатди. Хатда асосий таркибнинг ҳам сафар учрашувларида иштирок этиши ҳам сўроқ остида экани кўрсатилган. Роппа-роса 1 йил чидаб беришди», - дея ёзади ПФЛ директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.

Маълумот учун, «Орол» клуби сўнгги тур баҳсида Урганчда «Хоразм»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Нукус клуби 16 ўйиндан кейин 14 очко билан турнир жадвалида 8 жамоа орасида 7-ўринни эгаллаб турибди. Про лига якунланишига яна 4та тур қолган.

Эслатиб ўтамиз, «Орол» клуби мавсум бошида Про лигага олиб чиқилган ва клубнинг олдига Суперлигага чиқиш вазифаси борлиги ҳақида айтилган эди.

Аввалроқ, Фарғонанинг «Истиқлол» ва Тошкентнинг «Оқтепа» клублари Про лигани муддатдан аввал тарк этган эди.
***

Айтганча, Про лиганинг 20-тур доирасида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Самарқандга сафар этган “Олимпик” майдон эгаларига йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Бунда дарвозабон ва ҳимоячиларнинг қўпол хатолари асосий ролни бажарди. “Динамо”нинг ютуғи бир кунга бўлсада пешқадам “Нефтчи”га анча яқинлаштирди. Эртага фарғоналиклар Ғиждувон шаҳрида “Нурафшон” жамоаси устидан ғалаба қозонадиган тақдирда “Динамо” билан орадаги фарқ яна йириклашиши эҳтимоли бор.

Про лига. 20-тур. “А” гуруҳи

6 октябрь,чоршанба

ДИНАМО – ОЛИМПИК - 5:1 (2:0)

Самарқанд. “Динамо” стадиони.

Ҳакамлар: Илья Ильин, Артём Калинин, Дамир Искандеров

Назоратчи: Исҳоқ Ибрагимов

Комиссар: Александр Давиденко

 

Голлар: Шокир Йўлдошев, 37 (1:0), Рўзимбой Аҳмедов, 40 (2:0), Сардорбек Эминов, 58 (3:0), Даврон Анваров, 69 (3:1), Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 72 (4:1), Сирож Мелиев, 90+3 (5:1)

«Динамо»: Аслонбек Аҳроров, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Ҳумоюн Шербўтаев, Рўзимбой Аҳмедов (Тимур Усманов, 77), Обид Жўрабоев, Жасур Ҳасанов, Темурбек Исмоилов (Акмал Козимов, 84), Шокир Йўлдошев (Ислом Шарипов, 84), Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Ғолибжон Сарибоев (Дмитро Сидоренко, 77), Сардорбек Эминов (Сирож Мелиев, 77)

«Олимпик»: Ҳамидулло Абдунабиев, Шоҳжаҳон Султонмуродов (Элдорбек бегимов, 65), Темур Мамасидиқов (Муҳаммадали Ғиёсов, 71), Фарруҳбек Мухторов (Даврон Анваров, 46), Бектемир Абдуманнонов, Жалолиддин Содиқов (Достонбек Турсунов, 46), Абдурауф Бўриев, Ҳамидхон Рустамхонов (Муҳаммадазиз Иброҳимов, 46)), Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, Алишер Одилов, Шаҳзод Тоиров.

Огоҳлантиришлар: Ғолибжон Сарибоев, 9, Рўзимбой Аҳмедов, 17 – йўқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz