Қайднома

Қидирув

Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар марказини бошқарадиган бўлди

Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар марказини бошқарадиган бўлди

  08.10.2021 02:32
  0
  112
Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар марказини бошқарадиган бўлди

Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Усмон Тошев Ўзбекистон футбол ассоциациясининг терма жамоалар бўлимида иш бошлади. Бунга қадар у "Нурафшон" клубининг бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот ўрнида, Усмон Тошев ФИФА инструктори сифатида катта тажрибага эга, у Ўзбекистонда энг биринчилардан бўлиб Про лицензияга эга бўлган мутахассис ҳисобланади. 

У фаолияти давомида бир нечта клубларда, хусусан, “Андижон”, “Насаф”, “Майванд”, “Тофан Ҳарирод”да бош мураббий сифатида ишлаган. Шунингдек, 2006 йилда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси, 2018 йилда Ўзбекистон U-17 жамоаси бош мураббийи, 2018-2021 йиллар давомида Тожикистон терма жамоасининг бош мураббийи лавозимларида фаолият олиб борган", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz