Қайднома

Қидирув

Бендтнернинг автомобили мусодара қилинди

Бендтнернинг автомобили мусодара қилинди

  08.10.2021 18:08
  0
  193
Бендтнернинг автомобили мусодара қилинди

Дания Халқаро суди Никлас Бендтнернинг спорткарини мусодара қилди.

«Арсенал» ва Дания терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Бендтнер ҳайдовчиликда 7та қоидабузарликда айбдор деб топилди, деб хабар беради Даниянинг SPORT TV2 телеканали.

Энди 33 ёшли ҳужумчи ўзининг Porsche Taycan Turbo S автомобилини давлатга топшириши керак. Шунингдек, Собиқ футболчи 4600 фунт стерлинг жарима тўлашга ҳам мажбур. Агар бу сумма тўланмаса, Бендтнер 20 кунни қамоқда ўтказиши мумкин.

Ҳужумчи фаолияти давомида «Бирмингем», «Сандерленд», «Ювентус», «Вольфсбург», «Ноттингем Форрест» ва «Русенборг» жамоаларида ҳам ўйнаган. Дания терма жамоаси учун Бендтнер 81та ўйин ўтказиб, 30 гол урган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz