Қайднома

Қидирув

Ана, холос! Тишингни асра, Габриэль!

Ана, холос! Тишингни асра, Габриэль!

  10.10.2021 03:30
  0
  253
Ана, холос! Тишингни асра, Габриэль!

«Арсенал» барча турнирлар доирасидаги сўнгги олтита ўйинда фақат битта гол ўтказиб юборди. 5та ўйиндан тўрттасида ҳимоячи Габриэль Магальяэс «нол»га ўйнади. Унинг ёши 23да, бразилиялик. «Канонирлар» ушбу футболчини бир йил аввал «Лилл»дан 26 миллион евро эвазига харид қилишганди. Габриэл «Брайтон» билан ўйинда (0:0) майдонга тушди ва учрашув давомида рақиб дарвозабони билан тўқнашиш оқибатида тишидан айрилди.

Габриэл тишини мураббийлардан бирига топшириш учун ён чизиққа яқинлашди. Кейинчалик маълум бўлишича, у тишнинг фақат бир қисмини топширган. Mirror Габриэл ўйин пайти майдонда ниманидир қидириб юргани тасвирланган эпизодни топди. У тишнинг қолган қисмини излаётганди. Якун - ҳаммаси яхши. Учрашувдан кейиноқ Габриэл тиш шифокорига учради, «Инстаграм» орқали унга миннатдорлик билдириб, жилмайиб турган суратини жойлади.

«Арсенал» ўтган мавсумнинг сўнгги ўйинини «Брайтон»га қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган, асосий воқеалар эса учрашувдан кейин содир бўлганди. Жамоа «канонирлар» сафини тарк этатган Давид Луисни кузатиб қўйди. Ҳамма қувноқ кайфиятда сакраб, қичқирарди, Габриэл эса бу паллада яна тишлари ҳақида ўйлаганди. Ўшанда ҳам шеригининг бехос тирсаги билан берган зарби сабабли тишидан айрилганди.

Май ойида Габриэл ўша воқеа ҳақида гапиришга уялганди. Ўшанда у «Арсенал» ходимлари билан бирга майдонда тишни қидирганди. Шу тариқа 20 дақиқа тиним билишмаганди. Кейин Габриэл тан олди - журналистларга тафсилотларни тушунтирди, «Инстаграм» орқали тишнинг топилганини билдирди.

«Брайтон»га қарши кечган навбатдаги учрашув арафасида ўша воқеани ёдга оларкан, саволларга табассум билан жавоб қайтарганди. Габриэл ижтимоий тармоқларга жойлаган фотосуратларда доимо жилмайган ҳолда кўриниш беради. Ҳар доим шундай бўлган - «Брайтон» билан ўтган шу учрашувлардан аввал ҳам. «Арсенал» унинг тишларини алоҳида намойиш этади.

Фанатлар ушбу воқеага атаб турли мемларни тайёрлашни хуш кўришади: «Габриэл «МЮ»нинг сўнгги беш мавсумда қўлга киритган совринларидан (0) кўпроқ марта (2) тишини йўқотган».

«Арсенал» мухлислари аккаунтидаги яна бир қайд: «Габриэл - Премьер-лига тарихида бир жамоага қарши иккита ўйинда тишларини йўқотган биринчи футболчи».

CBS Sports мухбири Жеймс Бенж мазкур вазиятдаги драматизмни алоҳида эътироф этди: «Габриэлнинг «Брайтон»га қарши кечган уйда ва сафардаги учрашувда тишини йўқотганига ишонолмаяпман».

Ҳ.АТАВУЛЛАЕВ тайёрладиф


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz