Қайднома

Қидирув

Сречко Катанец: "Футболчилардан миннатдорман... Аслида ўйин қийин кечди..."

Сречко Катанец: "Футболчилардан миннатдорман... Аслида ўйин қийин кечди..."

  10.10.2021 11:12
  0
  309
Сречко Катанец:

Олдин хабар берганимиздек, кеча  Ўзбекистон термаси Амманда Малайзияни йирик ҳисобда (5:1) таслим қилди. Мазкур ўртоқлик учрашувидан сўнг  бош жамоамиз устози Сречко Катанец ушбу ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи навбатда футболчиларимни ушбу ғалаба билан табрикламоқчиман. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ўйинчилар рақибнинг ва учрашувнинг мақомига қарамасдан, ўйинни жуддий қабул қилишди. Айнан шу сабабли ҳам, уларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Футболчиларимиз ўйин темпини ҳам яхши ушлаб туришди.

Бугун биз жамоа сифатида жуда яхши ўйин кўрсатдик. Шу сабабли ҳам, қайсидир ўйинчини алоҳижа ажратиб кўрсатиш нотўғри бўлади. Лекин, ёш ўйинчиларимиз ўзларини яхши томондан кўрсатишганини ҳам айтиб ўтиш лозим.

Мухлисларга ўйин осон ўтгандек туйилиши мумкин. Аслида эса, учрашув жуда қийин кечди. Сабаби, жамоамиз 90 дақиқа давомида прессинг амалга оширди, хушёр ўйнашга ҳаракат қилди. Майдон марказидаги тўп учун курашларни кўпини ютиб чиқдик. 

Тўғри, бугун битта гол ўтказиб юбордик. Аммо, у голда фақат ҳимоя чизиғини айблаш нотўғри бўлади. Чунки, биз биринчи бўлим сўнгига келиб нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ва майдон марказида ҳам бироз темпни туширдик, агрессив ўйин кўрсатмадик. Футболчилар биринчи бўлим тугади деган кайфиятда ҳаракат қилишди ва шунинг оқибатида гол ўтказиб юборишди. Умуман олганда эса, мен ҳимоямиз ва умман жамоавий ўйинимиздан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим", -дейди Сречно Катанец.

 

Малайзия терма жамоаси бош мурабби Танг Ченг Хо ҳам ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Албатта, Ўзбекистон термаси жамоаси сифатида биздан анча кучли ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам, биз улардан кўп нарса ўрганишимиз керак.

Ўйин сурати бўйича, уларнинг ўзаро амалга ошираётган паслари, жисмоний ҳолат тарафлама улар биздан анча устун эканликларини кўрсатишди. Шу туфайли, айнан шундай ўйинлар бизнинг футболчилар учун тажриба мактаби вазифасини ўтаб беради", -дейди Танг Ченг Хо.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz