Қайднома

Қидирув

Криштиану Роналду бир учрашувда учта рекорд ўрнатди

Криштиану Роналду бир учрашувда учта рекорд ўрнатди

  10.10.2021 12:42
  0
  295
Криштиану Роналду бир учрашувда учта рекорд ўрнатди

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду Европадаги терма жамоаларда энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекорд ўрнатди. Роналду Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида Португалия терма жамоаси либосида 181-учрашувни ўтказди. Шу тариқа у бу кўрсаткич бўйича испаниялик Серхио Рамосни қувиб ўтди.

Терма жамоаларда энг кўп ўйин ўтказиш бўйича жаҳон рекорди малайзиялик Сох Чин Аунга тегишли. У миллий жамоаси шарафини 195 ўйинда ҳимоя қилган.

Бундан ташқари, ушбу учрашувда у терма жамоадаги голлар сони бўйича ҳам ўзига тегишли жаҳон рекордини янгилади. Энди Роналдунинг ҳисобида 181 учрашувда рақиблар дарвозасига киритилган 112 та гол бор.

Португалия — Қатар ўртасидаги ўртоқлик ўйинида португалиялик футболчилар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда Роналду 37 дақиқада ҳисобни очди.

Шу тариқа Қатар Роналду гол киритган 46-жамоа бўлди. Бу ҳам унинг рекорди ҳисобланади.


Манба: xs.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz