Қайднома

Қидирув

Манчини ва Тухелларнинг фикрларича Жоржиньо

Манчини ва Тухелларнинг фикрларича Жоржиньо

  10.10.2021 14:14
  0
  189
Манчини ва Тухелларнинг фикрларича Жоржиньо

Италия терма жамоаси ва "Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньо 2021 йилги "Олтин тўп"га энг муносиб футболчи. Бу фикрни Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини айтиб ўтди, деб ёзмоқда Football Italia.
"Менимча, Жоржиньо" Олтин тўп"ни қўлга киритиши керак. У 2021 йилда кўп совринлар ютди ва бунга жуда муносиб. Агар бошқача бўлса, бу менга ғалати туюлади", дейди Манчини.
Айтганча,  «Челси» бош мураббийи Томас Тухелнинг фикрича ҳам , жамоанинг яримҳимоячиси Жоржиньо «Олтин тўп»га ҳақли.

«Жоржиньо «Олтин тўп»ни қўлга киритишга ҳақли. У жуда ҳам ақлли ўйинчи ва бундай савиядаги футболчининг мураббийи бўлиш ёқимли. Унинг футболни тушуниши аъло даражада. «Олтин тўп» «Челси» футболчиларидан бирига топширилса, адолатдан бўларди. Бу жамоадаги барча ўйинчиларга жуда яхши таъсир қиларди», - дейди Тухель.

Маълумот учун, «Челси» ўтган мавсум АПЛда 4-ўринни эгаллаган бўлса, ЕЧЛда ғолиб бўлганди. Жоржиньо эса клуб сафида ЕЧЛ, Италия миллий жамоаси билан эса Евро-2020 ғолиби бўлди.


Манба: xs.uz, interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz