Қайднома

Қидирув

ЕМЛ, ФИНАЛ: Иккинчи чемпион - Франция термаси

ЕМЛ, ФИНАЛ: Иккинчи чемпион - Франция термаси

  11.10.2021 09:09
  0
  256
ЕМЛ, ФИНАЛ: Иккинчи чемпион - Франция термаси

Европа Миллатлар лигасининг иккинчи мавсуми якунига етди. Финалда испанларни 2:1 ҳисобида енгган Франция термаси турнирнинг иккинчи чемпионига айланди (Португалия термасидан сўнг). 3-ўрин эса Италия миллий жамоасига насиб этди.

* Италия миллий жамоасининг 36та ўйинга чўзилган мағлубиятсиз серияси узилди. «Скуадра адзурра» бундан олдин охирги марта 2018 йилнинг сентябрь ойида айнан Миллатлар Лигаси доирасидаги баҳсда Португалия термасига 0:1 ҳисобида ютқазганди.

* Дарвозабон Жанлуижи Доннарумма Италия терма жамоасида илк марта 1та ўйинда 2та гол қўйиб юборди. «ПСЖ» кипери 2016 йилдан буён «мовий гвардия» либосида 36 марта майдонга тушган ва уларнинг ҳеч бирида 1тадан ортиқ гол қабул қилган эмасди.

* Люка ва Тео Эрнандес охирги 89 йил бадалига Франция миллий жамоасининг асосий таркибида майдонга тушган илк ака-укалар бўлишди. 1932 йили Жан ва Люсьен Лорен французлар сафида бирга тўп суришганди.

* Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку ЕМЛ ярим финалида 5та ўйинга чўзилган голсиз сериясига барҳам берди. «Челси» вакили 14 сентябрдан буён рақиблар дарвозасига йўл тополмаётганди.

* Карим Бензема (Франция) ЕМЛ финалида жорий мавсум ҳисобидан 15-ўйинида 12-голини нишонлади. У ярим финалда термадаги голлари сонини 32тага етказиб, жамоа тўпурарлари рўйхатида афсонавий Зайниддин Зидан (31та гол)дан олдинга ўтганди - 6-ўрин.

 

10 октябрь

Испания - Франция - 1:2 (0:0)

Милан. «Сан Сиро» стадиони. 31511 томошабин.

Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Англия).

Голлар: Ойарсабаль (64) - Бензема (66), Мбаппе (80).

Испания: Унаи Симон, Аспиликуэта, Ляпорт, Эрик Гарсия, Алонсо, Сарабия (Пино, 61), Родри (Форнальс, 84), Ферран Торрес (Мерино, 84), Бускетс, Ойарсабаль, Гави (Коке, 75).

Франция: Льорис, Тео Эрнандес, Варан (Упамекано, 43), Кунде, Павар (Дюбуа, 80), Погба, Тчуамени, Кимпембе, Гризманн (Верету, 90), Мбаппе, Бензема.

Огоҳлантиришлар: Ляпорт (86) - Погба (46), Кунде (55), Мбаппе (89).

 

ТЎПУРАРлар:

Холанд (Норвегия) - 6та

Ферран Торрес (Испания) - 6та

Лукаку (Бельгия) - 6та

Захави (Исроил) - 5та...



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz