Қайднома

Қидирув

«Футбол ҳақида гапирмаслик мумкин эмас» — Шавкат Мирзиёев

«Футбол ҳақида гапирмаслик мумкин эмас» — Шавкат Мирзиёев

  11.10.2021 16:46
  0
  302
«Футбол ҳақида гапирмаслик мумкин эмас» — Шавкат Мирзиёев

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари сайловчилар билан учрашув давомида вилоят футболига юқори баҳо берди.

Қашқадарёга келиб, футбол ҳақида гапирмаслик мутлақо мумкин эмас. Вилоятда бугунги кунда олий лигада иштирок этадиган «Насаф», «Шўртан», «Машъал» ҳамда Осиё ва Европада таниш бўлган аёлларнинг «Севинч» профессионал футбол клублари фаолият юритмоқда.

Ушбу клублар тарбияланувчилари Отабек Шукуров ва Азизжон Ғаниевлар бугунги кунда Ўзбекистонимиз нуфузини бутун дунёга тарқатмоқда.

Шуни ҳисобга олиб, вилоятда футболни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича катта ишларни амалга оширамиз.

Жумладан, Шаҳрисабз шаҳрида болалар ва ўсмирлар футбол маҳорати мактаби ташкил этилиб, унда 154 нафар иқтидорли ёш футболчилар тайёрланади.

Қарши шаҳридаги болалар ва ўсмирлар футбол маҳорати мактаби учун замонавий спорт базаси барпо этилади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек амалдаги давлат раҳбари Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Чироқчи туманларидаги стадионлар тўлиқ таъмирланишини маълум қилди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz