Қайднома

Қидирув

Тони Кроос: «Энг яхши футболчилар «Реал»да ўйнаши керак»

Тони Кроос: «Энг яхши футболчилар «Реал»да ўйнаши керак»

  12.10.2021 05:25
  0
  266
Тони Кроос: «Энг яхши футболчилар «Реал»да ўйнаши керак»

Германиялик ярим ҳимоячи Тони Кроос Goal.com сайтига берган интервьюсида турли мавзуларни муҳокама қилди, жумладан, бутун дунё бўйлаб иқтидорли ёш футболчиларнинг кейинги авлоди учун онлайн машғулотлар доирасида ишга туширилган янги Тони Кроос академияси ҳақида ҳам сўз очди.

Маълумки, «Реал» ёзда Мбаппени сотиб олиш учун учта таклиф юборган - умумий суммаси 220 миллион евро, лекин парижликлар рад жавобини беришганди. «Ёзда унга ўхшаган футболчининг сафимизга қўшилишини хоҳлашимни, лекин бундай бўлмаса ҳам, бизда яхши жамоа бўлишини айтгандим. Келинг, келажакда нима бўлишини кузатайлик. Бир нарса дейишим қийин, бундай масалаларни ҳал қилиш менга эмас. Унинг даражаси ўзгармаган. У яхши футболчи ва биз биламизки, «Реал» уни сотиб олмоқчи эди, лекин якун муваффақиятсиз бўлди. Ҳаёт давом этмоқда, ҳатто Мбаппесиз ҳам. Ўйлашимча, жамоада ҳаммаси яхши ва менинг фикрим ўзгармайди. Энг яхши футболчилар «Реал»да ўйнаши керак ва у ҳам энг зўрларидан биридир».

Кроос, шунингдек, Зидан уни ҳали узоқ вақт юқори савияда ўйнашига ишонтирганини айтди. «Бундан икки йил олдин, учинчи Чемпионлар Лигасини ютганимизда Зизунинг менга айтганлари эсимда. Унинг сўзларига кўра, футболчи учун энг яхши давр 30 ёки 31 ёшда экан. Кўрамиз, менинг фаолиятим ҳам шундай бўлармикан. Фикримча, 31 ёшимда ҳам юқори савияда ўйнай оламан».

«Анчелоттининг усуллари ўзгарганми?» деган саволга ярим ҳимоячи шундай жавоб берди: «У билан 2014 йилда жуда яхши муносабатда эдим. Унинг раҳбарлигида етарлича кўп ўйинлар ўтказолмадим (италиялик мутахассис қайтганидан кейин), лекин у билан кўп мулоқот қилмаганман, шунинг учун ишонч билан айта олмайман. Фикр билдириш қийин. Албатта, баъзи ўзгаришлар бор, лекин муносабатларимиз ҳали ҳам жуда яхши эканлигига ишончим комил».

Кроос 2013 йилдан буён Adidas 11 Pro бутсасини кияди ва ўзини «Реал»да оёқ кийими тозалигига жиддий эътибор берадиган ягона футболчи сифатида билади. «Мен учун бу ҳақиқатан ҳам ўзига хос нарса, «Реал»да ҳар куни бутсаларни тозалайдиган ва шундай тайёрланадиган бошқа футболчини кўрмаганман. Бутсаларимга келсак, бу мен учун алоҳида лаҳза, майдонда муҳим омил. Мен бу бутсаларда ўзимни қулай ҳис қиляпман, нима учунлигини билмайман. Эҳтимол, материал ва ранги туфайлидир. Ҳозир ҳар бир ёки икки ойда бутсалар рангини, материалини ўзгартиришади... Кўплаб футболчилар учун бу муаммо эмас. Улар янги бутсалар олишади ва эртаси куни ўшанда ўйнашади. Ушбу масалада бироз бошқачароқ бўламан, чунки ўзимни жуда қулай ҳис қилишим керак.

7 ёки 8 ой олдин шу бутсада ўйнаганман ва ўзимни жуда қулай ҳис қилдим: улар оқ ва мен ҳам оқ рангни яхши кўраман, материали ҳам мукаммал, хуллас, бошқаларини хоҳламайман. Мен айнан шу моделни танлайман. Бу бутсаларни ҳозиргача фақат мен учун ишлаб чиқарадиган Adidas компаниясидан миннатдорман, чунки бунда ўзимни жуда қулай ҳис қиляпман».

Кроос, шунингдек, пандемия пайтида машҳур бўлган ўзининг ToniKroosChallenge онлайн академиясини ташкил этгани ҳақида гапирди. «Бу фикр пандемия пайтида пайдо бўлди. Дунёнинг турли бурчакларидан болаларни топиб, бахт улашмоқчи эдим. Интернет орқали улар билан боғланиш осонроқ деб ўйладим, чунки улар кўп соатларини уйда ўтказадилар.

Ҳамма ижтимоий тармоқларда жуда фаол бўлгани учун мен уларга ўша ерда машқ қилишни таклиф қилдим. Бу лойиҳанинг асоси бўлди, кейин яна нима қилишим мумкинлиги ҳақида ўйлашим керак эди. Агар сиз инглиз, испан ва немис тилларини таклиф қилсангиз, бутун дунёни қамраб оласиз. Мен, албатта, уларнинг соғайиб кетишига ёрдам бериш учун кўпроқ профессионал иш қилмоқчи эдим. Ўйлайманки, яхши машқ қилиш сизга яхши футболчи бўлишда ёрдам беради».

МУҲАММАДХОН тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz