Қайднома

Қидирув

«ПАХТАКОР»ГА НИМА БЎЛДИ?

«ПАХТАКОР»ГА НИМА БЎЛДИ?

  12.10.2021 09:50
  0
  830
«ПАХТАКОР»ГА НИМА БЎЛДИ?

1965 йилдан буён «Пахтакор»нинг ашаддий мухлисиман. Бу жамоани чинакамига севадиган, ҳурмат қиладиган мен каби мухлислар барча вилоятларимизда топилади.
Меҳнаткаш пахтакорларимиз шарафига номланган мамлакатимизнинг биринчи футбол клуби ҳамиша ҳурматга муносиб ўйнаган. Хусусан, жамоа охирги йилларда ҳам ўз номини оқлаб, чемпион бўлди. Бироқ жорий мавсум негадир ўйинидан маза қочди. Ҳа, «Пахтакор» ҳамон 1-ўринда, аммо 1:0 ҳисоби унинг учун одатга айланиб қолди. Қани, ўтган йилги шиддаткор ва самарадор ўйинлар, йирик ҳисоблар? «Шерлар»нинг айниқса, охирги ўйинлари оддий машғулотдек кўринди - шижоат паст, сустлик, тўп узатишда хатолар... Рақиб жарима майдонига ёриб кириш ўрнига тўпни орқага бериш... Менимча, ҳозирги жамоага Жалолиддин Машариповдек креатив футболчи етишмаяпти. Боян Матич ўзини кўрсатолмаяпти, ваҳоланки, у катта пул эвазига келган бўлса керак. Балки унга кетган маблағни Игорь Сергеевни қайтаришга йўналтириш керак бўлгандир. Энг ёмони, айрим мухлислар «Пахтакор»нинг «Андижон» ва «Қўқон-1912»га атайин ютқазганини айтишмоқда. Жамоа шу томонини ҳам ўйлаши ва ҳар қандай шубҳа-гумонларга ўрин қолдирмайдиган даражада ўйнаши шарт!

Мамат ИСРОИЛОВ (Ангрен шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz