Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2022га чиққан илк Европа давлати маълум!

ЖЧ-2022га чиққан илк Европа давлати маълум!

  12.10.2021 13:33
  0
  272
ЖЧ-2022га чиққан илк Европа давлати маълум!

Германия терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг 8-турида Шимолий Македонияни мағлуб этди (4:0).

Шу тариқа, Ханс-Дитер Флик шогирдлари ҳозирга келиб 8 турда 21 очко жамғарди. Уларнинг энг яқин таъқибчиси Руминия ҳисобида эса 13 очко мавжуд. Кўриниб турибдики, немислар саралаш якунидан 2 тур олдин жаҳон чемпионати учун йўлланмани нақд қилиб қўйишди. Таъкидлаш лозимки, улар бу борада Европада биринчи бўлишди.

Айтганча, жамоа аъзоси Кай Ҳаверц ушбу ўйиндан сўнг ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди: 
- Жаҳон чемпионатига муддатидан аввал биринчилардан бўлиб чиққанимиздан хурсандмиз. Айниқса, Евро-2022 даги муваффақиятсизликдан кейин мухлисларни қувонтириш шарт эди. Германиянинг мақсади – Қатардаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш. Бу жамоада ўйнаганингда ҳар доим соврин ютишни истайсан. Сабаби, бизда ҳар доим даҳшатли таркиб мужассам бўлган. Терма жамоамизни ҳали олдинда кўплаб ўйинлар ва қувончли дамлар кутиб турганига ишонаман.

Ўйлайманки, Франция, Италия ва Испания сингари гранд жамоаларга қарши ўйинларда ҳам биз ўз даражамизни кўрсатиб, чемпионликка эриша оламиз”, дейди Ҳаверц.

Маълумот учун, Германия терма жамоаси 2014 йилги Бразилияда ўтказилган Жаҳон чемпионати ғолиби саналади. 2018 йилги Россиядаги Мундиалда эса улар сенсацион равишда гуруҳда қолиб кетган эди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz