Қайднома

Қидирув

Бугунги Иордания-Ўзбекистон ўйинининг АНОНСи...

Бугунги Иордания-Ўзбекистон ўйинининг АНОНСи...

  12.10.2021 17:47
  0
  255
Бугунги Иордания-Ўзбекистон ўйинининг АНОНСи...

Сизга яхши маълумки, бугун, 12 октябрь куни Амман шаҳрида миллий терма жамоамиз мезбон Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Статистик маълумотларга қараганда ФИФА рейтингида 95-поғонадаги Иордания миллий жамоасини ўзаро 13 ўйинда 7 маротаба мағлуб этган, 2 ўйинда рақиб ғалаба қозонган бўлса, 4 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати – 21:12, бизнинг фойдамизга.

Ўзбекистон сўнгги марта Иордания билан шу йилнинг 15 февраль куни Дубайда ўртоқлик баҳсида майдонга тушган ва унда Вадим Абрамов шогирдлари 2:0 ҳисобида зафар қучишган эди. Бу сафарги учрашув ўзаро 14-учрашув бўлади.

Ўзаро ўйинлар:

2001 йил: Ўзбекистон – Иордания 2:2

2001 йил: Иордания – Ўзбекистон 1:1

2008 йил: Ўзбекистон – Иордания 4:1

2011 йил: Иордания – Ўзбекистон 2:2

2011 йил: Ўзбекистон – Иордания 2:1

2012 йил: Иордания – Ўзбекистон 0:1

2012 йил: Иордания – Ўзбекистон 2:0

2013 йил: Иордания – Ўзбекистон 2:1

2013 йил: Ўзбекистон – Иордания 1:1 (пен – 8:9)

2014 йил: Ўзбекистон – Иордания 2:0

2014 йил: Ўзбекистон – Иордания 2:1

2016 йил: Ўзбекистон – Иордания 1:0

2021 йил: Ўзбекистон – Иордания 2:0 

Айтганча, ФИФА рейтингида 86-поғонада бораётган вакилларимиз агарда мазкур ўйинда  рақиб дарвозасини ишғол этишса, бу жамоа тарихидаги 500-гол сифатида қайд этилади.

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Сречко Катанец шогирдлари Малайзия устидан қозонган ғалабаси, терма жамоа учун ўртоқлик учрашувларидаги 50-ғалаба бўлди. Бу ҳақда ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев хабар қилди.

Ҳозирга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси 285 учрашув ўтказиб, 135 марта ғалаба қозонган, 55 та дуранг натижа қайд этиб, 95 ўйинда мағлубиятга учраган. Рақиблар дарвозаси 499 бор ишғол этилган бўлса, 330 гол ўтказиб юборилган.

Бугунги учрашув “Amman International Stadium”да Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. Ушбу ўйин ЎФА нинг "Ютуб"даги каналида трансляция қлиниши режалаштирилган...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz