Қайднома

Қидирув

ЖЧ-2022. ОФК: Ҳар икки томонда фаворитлар тўқнашуви

ЖЧ-2022. ОФК: Ҳар икки томонда фаворитлар тўқнашуви

  13.10.2021 07:42
  0
  297
ЖЧ-2022. ОФК: Ҳар икки томонда фаворитлар тўқнашуви

Жаҳон чемпионати-2022 саралашининг Осиё қитъасидаги сўнгги раундида бу сафар ҳар икки гуруҳдаги фаворитлар тўқнашувига гувоҳ бўлдик. «А» квартетида Эрон термаси Жанубий Корея билан куч синашди. Кутилганидек, учрашув кескин курашлар остида кечди, ҳисобни эса дастлаб меҳмонлар очишди. Корейслар етакчиси Сон Хюн Мин 48-дақиқада майдон эгалари дарвозасини ишғол қилган бўлса, эронликлар бунга 76-дақиқада Алиризо Жаҳонбахшнинг голи билан жавоб қайтаришди (1:1). Қолган дақиқаларда дарвозабонлар фаоллик кўрсатишди, айрим вазиятларда эса тўп йўлига тўсин ёки устун тўғаноқ бўлди. Натижада томонлар биттадан очко билан кифояланишди. «В» гуруҳидаги марказий баҳс эса Япония ва Австралия термалари ўртасида кечиб, унда «кунчиқар юрт» вакиллари ғалабани илиб кетишди (2:1). Ао Тонака 8-дақиқада тезкор гол муаллифига айланган бўлса, «кенгурулар юрти» вакиллари 69-дақиқада Айдин Хрустичнинг голи эвазига мувозанатни тиклашганди. Учрашув тақдирини 85-дақиқадаги автогол ҳал қилди. Азиз Бехич беихтиёр ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Австралияликларнинг очкосиз қолишидан Саудия Арабистони унумли фойдаланди: ўз майдонида Хитой термасини енгган (3:2) араблар гуруҳ пешқадамига айланиб олишди.

 

ЖЧ-2022. ОФК. 3-САРАЛАШ БОСҚИЧИ. 4-ТУР

12 октябрь (сешанба)

«А» ГУРУҲИ

ЭРОН - Ж.КОРЕЯ - 1:1 (0:0)

Теҳрон, Эрон. «Озоди» стадиони.

Бош ҳакам: Аҳмад ал Каф (Уммон).

Голлар: Алиризо Жаҳонбахш (76) - Сон Хюн Мин (48).

Эрон: Алиризо Бейранванд, Шожа Халилзода, Муҳаммадҳусайн Канани, Садеҳ Моҳаррами, Саид Иззатуллоҳи, Аҳмад Нуроллоҳи (Милад Сарлак, 90), Али Ғолизода (Омид Нурафкан, 56), Воҳид Амири, Алиризо Жаҳонбахш, Меҳди Тареми, Сардор Азмун (Меҳди Гайеди, 90).

Ж.Корея: Ким Сон Кю, Хон Чхоль (Ким Чжин Су, 70), Ким Юнь Квон, Ким Мин Чэ, Ли Ён, Чон У Ён, Хван Ин Бём, Сон Хюн Мин, Ли Чо Сон (Ли Дон Кюн, 82), Хван Хи Чан, Хван Ий Чо (Сан Хо На, 81).

Огоҳлантиришлар: Омид Нурафкан (62), Сардор Азмун (80).

СУРИЯ - ЛИВАН - 2:3 (1:2)

Амман, Иордания. «Қирол Абдулла» стадиони.

Бош ҳакам: Крис Бит (Австралия).

Голлар: Омар Ҳарбин (20), Омар ал Сома (64) - Муҳаммад Кдох (45+1, 45+3), Ҳасан Саад (53).

Сурия: Иброҳим Алмаҳ, Моаяд ал Ажан (Фаҳд Юсуф, 57), Омар ал Мидани, Саад ал Аҳмад, Абдул Ус, Муҳаммад Осман (Муҳаммад Анз, 57), Камал Ҳамишех (Маҳмуд ал Баҳер, 57), Айас Осман (Осама Омари, 84), Маҳмуд ал Мавас, Омар Ҳарбин, Омар ал Сома.

Ливан: Мустафо Матар, Йоан Омари, Александр Мишель, Аббос Аси, Ҳасан Маатук (Ҳилол ал Халве, 70), Муҳаммад ал Дхани, Бассел Жради (Волид Шуур, 90+7), Ҳассан Саад, Нодир Матар (Ҳусайн Элдор, 76), Муҳаммад Ҳайдар (Раби Атая 76), Муҳаммад Кдоҳ.

Огоҳлантиришлар: Абдул Ус (81), Осама Омари (90) - Муҳаммад Кдоҳ (70).

БАА - ИРОҚ - 2:2 (1:0)

Дубай, БАА. «Забел» стадиони.

Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония).

Голлар: Каннедо Кайо (33), Али Мабҳут (90+3) - Муҳаммад Омар ал Аттас (74-авт.), Айман Ҳусайн (89).

БАА: Али Ҳасейф, Маҳмуд Ҳамис (Себастьян Тальябуэ, 90+2), Муҳаммад Омар (Волид Аббос, 78), Шаҳин Абдулраҳмон, Бандар Маҳди, Абдаллаҳ Рамадан, Мажид Ҳассан, Муҳаммад Салмон (Халфан Муборак, 77), Фабио Лима, Каннедо Кайо (Иброҳим Халил, 90+2), Али Мабҳут.

Ироқ: Фаҳад Раҳим, Али Аднан (Ҳумам Тариқ, 72), Али Фаёз, Аҳмад Иброҳим, Алаа Мҳави, Иброҳим Байеш, Аҳмад Фадел (Амир ал Аммари, 72), Муҳаммад Али, Шариф ал Катем (Айман Ҳусайн, 54), Башар Бонян (Сафо Ходи, 82), Алаа ал Аззави (Шерко Ғубори, 82).

Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Салмон (36), Шаҳин Абдулраҳмон (59) - Шариф ал Катем (22), Айман Ҳусайн (90).

1. ЭРОН         4          3          1          0          6-1       10

2. Ж.КОРЕЯ  4          2          2          0          4-2       8

3. ЛИВАН     4          1          2          1          3-3       5

4. БАА           4          0          3          1          3-4       3

5. ИРОҚ         4          0          3          1          2-5       3

6. СУРИЯ      4          0          1          3          4-7       1

5-ТУР. 11 ноябрь (пайшанба)

Ливан - Эрон

Ж.Корея - БАА

Ироқ - Сурия

 

«В» ГУРУҲИ

ЯПОНИЯ - АВСТРАЛИЯ - 2:1 (1:0)

Саитама, Япония. «Саитама» стадиони, 14437 томошабин.

Бош ҳакам: Абдулраҳмон ал Жассим (Қатар).

Голлар: Ао Танака (8), Азиз Бехич (85-авт.) - Айдин Хрустич (69).

Япония: Сюти Гонда, Юто Нагатомо (Юта Накаяма, 85), Такахиро Томиясу, Майя Йошида, Хироки Сакаи, Хидемаса Морита (Гаку Шибасаки, 84), Ватару Эндо, Ао Танака, Такуми Минамино (Такума Асано, 78), Юя Осако (Киого Фурухаси, 61), Зюня Ито.

Австралия: Мэтью Райан, Азиз Бехич, Гарри Суттар, Трент Сейнсбери, Фран Карачич (Кристофер Икономидис, 89), Аарон Муй (Митчелл Дюк, 62), Айдин Хрустич, Жексон Ирвайн, Томас Рогич (Жеймс Жегго, 82), Мартин Бойл (Райан Грант, 89), Адам Таггарт (Авер Мабиль, 62).

Огоҳлантиришлар: Хидемаса Морита (68) - Азиз Бехич (63), Гарри Суттар (90+3).

УММОН - ВЬЕТНАМ - 3:1 (1:1)

Маскат, Уммон. «Султон Қобус Спорт Комплекс» стадиони.

Бош ҳакам: Адҳам Махадмех (Иордания).

Голлар: Иссам ал Сабҳи (45+1), Муҳсин ал Халди (49), Салоҳ ал Яҳё (63-пен.) - Тьен Линь Нгуен (39).

Фойдаланилмаган пенальти: Муҳсин ал Халди (16, У.).

Уммон: Файз ал Рашиди, Али ал Бусайди, Жума ал Ҳабси, Аҳмад ал Ҳамис, Амяд ал Харти, Жамил ал Аҳмади (Абдулла Фаваз, 86), Хариб ал Саади, Муҳсин ал Халди (Аршад ал Алави, 80), Салоҳ ал Яҳё (Фаҳми Дурбеин, 90+2), Иссам ал Сабҳи (Абдул Азиз ал Мукбали, 79), Холид ал Ҳажри (Муҳаммад ал Ғофри, 90+2).

Вьетнам: Ван Тоан Нгуен, Тьен Дунг Буй, Нгок Хай Куе, Дуй Ман До (Туан Хай Фам, 79), Хонг Дуй Нгуен Фонг, Тан Тай Хо, Хоанг Дик Нгуен, Дик Хюи Фам (Ксуан Трионг Лионг, 64), Куанг Хай Нгуен, Тьен Линь Нгуен (Ван Тоан Нгуен, 79), Конг Фуонг Нгуен (Ван Дик Фан, 90).

Огоҳлантиришлар: Жума ал Ҳабси (38) - Дуй Мань До (63), Нгок Хай Куе (90+3).

САРАБИСТОНИ - ХИТОЙ - 3:2 (2:0)

Жидда, Саудия Арабистони. Қирол Абдулла Спорт Сити» стадиони.

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин (Ўзбекистон), Муханнад Исси Саррай (Ироқ).

Голлар: Сами ал Нажи (15, 38), Фирас Албиракан (72) - Алоизио (46), У Си (87).

С.Арабистони: Муҳаммад ал Овайс (Фаваз ал Куарни, 69), Сауд Абдул Ҳамид (Али ал Булайҳи, 76), Абдулла Маду, Абдуллоҳ ал Амри, Султон ал Ғаннам, Абдулла ал Малки (Али ал Ҳассан, 90+6), Муҳаммад Кану, Сами ал Нажи (Абдулраҳмон ал Обайд, 75), Салмон ал Фариж, Фахад ал Муваллад, Салоҳ ал Шеҳри (Фирас Албиракан, 69).

Хитой: Янь Цзюньлин, Ли Ан (Алоизио, 46), Тайас Браунинг, Чэньцзе Чжу, Ван Шэньчао, Чжан Линьпэн (Чжуньи Гао, 81), У Си, Чи Чжунго (Чжанг Сичже, 60), Цзинь Цзиндао (Дуглас Алан, 46), Чжан Юйнин (Элкесон, 60), Ву Лэй.

Огоҳлантириш: Абдулла ал Малки (87).

1. С.АРАБИСТОНИ            4          4          0          0          8‑3       12

2. АВСТРАЛИЯ       4          3          0          1          8‑3       9

3. УММОН    4          2          0          2          5‑5       6

4. ЯПОНИЯ  4          2          0          2          3‑3       6

5. ХИТОЙ     4          1          0          3          5‑9       3

6. ВЬЕТНАМ            4          0          0          4          4‑10     0

5-ТУР. 11 ноябрь (пайшанба)

Австралия - Саудия Арабистони

Хитой - Уммон

Вьетнам - Япония

 

Тўпурарлар:

Али Мабҳут (БАА) - 13та

Ву Лэй (Хитой) - 10та

Юя Осако (Япония) - 9та

Минамино (Япония) - 9та

Элдор Шомуродов (Ўзбекистон) - 7та...



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz