Франция чемпионати тўртинчи дивизиони иштирокчиси «Тарбес» 4 октябрь куни мамлакат кубоги доирасида «Вабр-Л`Аббеи» (Vabres-L`Abbaye) меҳмони бўлиши керак эди. Бироқ яққол фаворит саналган меҳмон жамоага 0:3 ҳисобида мағлубият ёзилди - техник натижа. Аслида ҳаммаси яхши бошланди: «Тарбес» сафарга одатдагидек микроавтобусда чиқмади, аксинча, ижара асосида катта ва қулай автобус олди. Кейин...
Автобус ҳайдовчиси йўлга тушишдан олдин GPS-навигатор тизимини манзилга тўғри ўрнатди. Бироқ клуб мураббийи Вабрага олиб борувчи қисқа йўлни билишини айтди ва манзил сифатида бошқа Вабра шаҳарчасини кўрсатди (икки шаҳарча номи ёзувидаги ягона фарқ - es). Шаҳарчалар орасидаги масофа 1,5 соатлик йўл (чамаси 87 километр). Тарбадан аниқ манзилгача эса масофа камида - 300 км.
Жамоа вакиллари автобусда йўлдан адашишганини билишгач, йўналишни керакли Вабрага буришди. Бироқ автобус аввалига велосипед пойгаси туфайли анча тўхтаб қолган, кейин бетартиб қўйилган автомобиллар уловни ҳаракатланишига тўсқинлик қилган. Натижада маҳаллий аҳоли автобусни қўл ёрдамида равон йўлга чиқариб берган. Вабрага кираверишда яна бир муаммо юзага келган - кўприк катта автобусга торлик қилган. Оқибатда футболчилар кийимларини шу ерда алмаштириб, ўйин ўтказиладиган жойга етиб бориш учун 1 километр масофани югуриб босиб ўтишган. Бироқ белгиланган вақтдан чамаси 1 соат кечикишган, барибир.
Қоидага мувофиқ, жамоаларнинг 15 дақиқагача кечикиши инобатга олинмайди. Кечикиш муддати бундан ошиб кетса, техник мағлубият ёзилади. Хуллас, «Тарбес» кичик адашмовчилик ортидан турнирдан чиқиб кетди, камтарин «Вабра» эса Франция кубоги бешинчи раундига ўтди. «Вабра» бош мураббийи «текин» ғалабани оддий изоҳлади: «Бешинчи босқичга чиққанимиз зўр, аммо барчасига майдондаги ўйин орқали эришишни афзал кўрардик».
Факт
Франциялик мухлислар Евро-2020да Будапешт ва Бухарестни чалкаштириб юборишди. Улар ЖЧ-2018да ҳам Россияда адашиб қолишганди.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20