Қайднома

Қидирув

Эрнандес 6 ойлик қамоққа ҳукм этилди

Эрнандес 6 ойлик қамоққа ҳукм этилди

  14.10.2021 14:14
  0
  199
Эрнандес 6 ойлик қамоққа ҳукм этилди

Испания суди «Бавария» ҳимоячиси Люка Эрнандесни 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар тарқатди Marca.

Гап шундаки, ҳали «Атлетико»да ўйнаётган Эрнандес ва унинг дугонаси Амелия де ла Оса Льоренте кўчада кучли тортишиб қолишган ва футболчи қизни урган. Суд эса 2017 йилда Люкани 31 кунлик жамоатчилик ишлари ҳамда 6 ой давомида Амелияга 500 метр масофада яқинмашмаслик ҳақида қарор чиқарганди. Шунга қарамай, жуфтлик ярашиб олишганди ва таътилни Майамида ўтказиш учун жўнаб кетишганди.

Яъни Эрнандес суд қарорига бўйсунмагани учун янада жиддийроқ жазога ҳукм қилинди. Футболчи 19 октябрь куни Мадридга ташриф буюриши ва қайси қамоқхонада жазони ўташига ойдинлик киритиши керак. Люканинг адвокатлари ушбу қарор юзасидан апелляция беришди ва улар қамоқ жазосининг бекор қилинишига эришишмоқчи.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz