Қайднома

Қидирув

Антонио Миранте «Милан»га ўтди

Антонио Миранте «Милан»га ўтди

  14.10.2021 16:16
  0
  184
Антонио Миранте «Милан»га ўтди

«Парма»нинг собиқ дарвозабони Антонио Миранте фаолиятини «Милан»да давом эттиради. Россонерилар расмий сайти 38 ёшли дарвозабон билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Томонлар ўртасидаги келишув жорий мавсум охиригача ҳисоблаб чиқилади. Шунингдек, шартномада уни яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Миранте эркин агент мақомида бўлган, шунинг учун у «Милан»га текинга кўчиб ўтди. Италиялик дарвозабоннинг охирги клуби «Рома» эди. Аввалроқ Мирантенинг «Специя»га ўтиши кутилаётганди.

«Милан» Миранте билан шартнома тузишга қарор қилди, чунки жамоанинг асосий дарвозабони Майк Меньян жароҳати туфайли узоқ вақт - камида 10 ҳафтага сафдан чиқди. Шундай қилиб, катта эҳтимол билан, клубнинг Чемпионлар Лигасига қайдномасида Меньян ўрнини Миранте эгаллайди. УЕФА регламентига кўра, агар дарвозабон жароҳати туфайли 30 кун ёки ундан кўпроқ муддатда майдонга тушмаса, уни алмаштиришга рухсат берилади ва жароҳатланган дарвозабон қайдномадан чиқарилади. Агар «Милан» Чемпионлар Лигаси «плей-офф»ига чиқса, клуб Меньянни жамоага қайтариш имкониятига эга бўлади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz