Қайднома

Қидирув

Пукки Яри Литманенни ортда қолдирди

Пукки Яри Литманенни ортда қолдирди

  14.10.2021 18:38
  0
  173
Пукки Яри Литманенни ортда қолдирди

Финляндия терма жамоаси ҳужумчиси Теему Пукки ЖЧ-2022 саралаш босқичининг Қозоғистонга қарши ўйинида дубль (2:0) қайд этди ва терма жамоадаги 33-голини урди.

31 ёшли ҳужумчи «Суоми» тўпурарлари тарихида 32та гол урган афсонавий Яри Литманенни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олди. Пукки 98та ўйинда 33та, Литманен - 137та ўйинда 32та гол урган.

Теему 2009 йилдан буён Финляндия терма жамоасида ўйнайди. У 2022 йилги жаҳон чемпионати саралашида Украина терма жамоасига қарши ҳар икки ўйинда ҳам гол урди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz