Қайднома

Қидирув

U-14. “Одил-Жуниор” олтин, “Хоразм” кумуш, “”Пахтакор” эса бронза медали билан тақдирланди

U-14. “Одил-Жуниор” олтин, “Хоразм” кумуш, “”Пахтакор” эса бронза медали билан тақдирланди

  15.10.2021 11:22
  0
  212
U-14. “Одил-Жуниор” олтин, “Хоразм” кумуш, “”Пахтакор” эса бронза медали билан тақдирланди

Роппа-роса ўн кун давом этган 14 ёшлилар ўртасидаги мамлакат чемпионати ниҳоясига етди. Иштирок этган ёш футболчилар, уларнинг мураббийлари, селекционер-мураббийлар, ота-оналар, мухлислар  учун катта ҳаяжон, эҳтиросли дақиқалар, ёқимли тақдирлаш маросимларини тақдим этган турнирнинг ҳал қилувчи финал ўйини янада эсда қоларли бўлди.
Майдонга аввалига учинчи ўрин учун  курашадиган жамоалар тушишди. “Пахтакор” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўйинда тошкентликлар иккита тўп фарқи билан ғалаба қозонишди. Ҳал қилувчи финалда эса “Хоразм” ва “Одил-Жуниор” жамоалари ўзаро рўпарў келишди.  Финалга қадар не-не жамоалар “курагини ерга текказган” урганчликлар ниҳоят “Одил Жуниор” тўсиғига дуч келишди. Учрашувда тошкентликлар йирик – 6:0 ҳисобида устунликка эришишди.

 

U-14. Чемпионати

14 октябрь, пайшанба. “Чиғатой” стадиони.

 

 Учинчи ўрин учун

 

ПАХТАКОР – НАВБАҲОР – 2:0 (1:0)

Ҳакамлар:Акобир Шукуруллаев, Тимур Галеев, Ҳасан Набиев

Назоратчи: Арслон Хотамов

Комиссар: Шоислом Холматов

Голлар: Диёр Эрмонов (26), Мироншоҳ Меҳмонов (58)

Огоҳлантириш: Йўқ – йўқ.

 

Финал

 

ХОРАЗМ – ОДИЛ ЖУНИОР – 0:6 (0:3)

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Тимур Галеев, Ҳасан Набиев

Назоратчи: Арслон Хотамов

Комиссар: Шерзод Ражабов

Голлар: Рихсивой Абдуҳакимов (4), Оғабек Эшмаматов (10), Улуғбек Маратов (20), Диёр Тожиев (40), Яхёхон Исақов (45), Жавоҳир Раҳимов (60)

Огоҳлантириш: Йўқ – йўқ.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz