Қайднома

Қидирув

Мухлислар Жируга жароҳат тилашган...

Мухлислар Жируга жароҳат тилашган...

  16.10.2021 12:22
  0
  188
Мухлислар Жируга жароҳат тилашган...

«Милан» ҳужумчиси Оливье Жиру «Реал» футболчиси Карим Бензема билан муносабатлари ҳақида гапирди.

- Карим билан муносабатларим, албатта, ўзига хос эди. Танқидга дуч келишим ва бунга чидашим керак эди, чунки мен унинг терма жамоадаги ўрнини эгалладим. Кўпчилик мени эмас, балки уни қўллаб-қувватлашди. Менга нисбатан ҳуштакбозлик қилишди. Камерунга қарши ўйинда гол урдим, лекин барибир улар менга ҳуштакбозлик қилишди. Яъни унинг ўрнида бўлганим учун ғазабланишди.

2016 йилдаги Камерунга қарши ўртоқлик учрашувидан олдин, жамоамиз жойлашган меҳмонхона ташқарисида бир болани кўрдим. У қўлида: «Жиру, илтимос жароҳат ол!» деб ёзилган плакатни кўтариб турарди.

Жиру Франция билан ЖЧ-2018да ғолиб чиқди. Бензема ўз ватандоши Матье Вальбуэнага нисбатан шантажи билан боғлиқ жанжал туфайли Франция терма жамоасига чақирилмаганди. 2020 йилда футболчилар ўртасида оғзаки жанжал юз берди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz