«Лестер» дарвозабони Дэнни Уорд ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Чехия - Уэльс ўйинида ўз жамоасига қаттиқ панд берди. Уэльслик кипер жамоадошининг оддий узатмасига тўғри реакция билдиролмагани етмагандек, тўпни ўз дарвозаси ичига итариб юборди. Бу нимаси?! Қандай «қўрқинчли» автогол-а?!
УЕФА миқёсидаги ЖЧ-2022 саралаш турнири «Е» гуруҳи доирасидаги Чехия - Уэльс ўйини воқеаларга бой бўлди: тинимсиз кураш, 3та гол ва яна ўта кулгулими ёки «қўрқинчли» автогол. Албатта, асосийси айнан эпик автогол. Бундай бемаъни «мўъжиза»ни Дэнни Уорднинг ўзи ҳам ақлига сиғдиролмаётган бўлса керак. «Лестер»нинг захира дарвозабони 1:1 ҳисоби қайд этилаётган бир паллада оддий узатмадан кейин тўпни тўхтатолмади, кейин ўз хатосини охиригача тузатишга уринди, лекин озгина улгурмади... Шу лаҳзада янада кулгили лавҳа юзага келди - Дэнни тўпни дарвоза ичига итариб юборди. Табиийки, гол «авто» қўшимчаси билан унинг номига ёзилди.
Ҳа, британияликлар мисли йўқ автоголдан кейин ҳисобни тенглаштирди, барибир. Айтиш ўринли, «Е» гуруҳида вазият анча қалтис. Душанба (кеча) кунги ўйинлардан олдинги ҳолат бўйича айтсак, Чехия ва Уэльс термаларида 8тадан очко бор. Гуруҳ пешқадами Бельгия термаси эса 14 очкога эга. Демакки, чехлар ва уэльсликлар 2-ўрин учун курашмоқдалар. Бунда Уорд жамоаси имконияти яхшироқ (захирасида 1та ўйин бор). Эслатма, гуруҳдаги 2-ўрин ЖЧ-2022 саралаши «плей-офф» ўйинларида қатнашиш имконини беради.
Уорд - «Лестер»да Каспер Шмейхель ўринбосари. У фақат кубок баҳсларида майдонга тушмоқда. Шунга қарамай, уэльслик йигит Евро-2020да терма жамоасининг барча учрашувларида қатнашиб, жуда яхши таассурот уйғотди. Энг қизиғи, Дэнни қитъа биринчилигида фақат Дания термасига қарши баҳсда мағлубият аламини татиб кўрди, яъни клубдаги рақобатчиси Каспер Шмейхель олдида яна бир бора мағлубликни тан олди.
Ҳ.МАСАИДОВ тайёрлади
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20