Қайднома

Қидирув

Офсайд қоидаси яна ўзгариши мумкин

Офсайд қоидаси яна ўзгариши мумкин

  16.10.2021 23:33
  0
  194
Офсайд қоидаси яна ўзгариши мумкин

Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (IFAB) офсайд ҳолатини аниқлаш қоидаларига ўзгартириш киритиши мумкин.

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг УЕФА Миллатлар Лигаси финалида Испания (2:1) дарвозасига урган голидан сўнг, УЕФА офсайд қоидаларини қайта кўриб чиқиш зарур деб топди.

27 октябрда IFAB маслаҳатчилари йиғилишади ва ўйин қоидаларини ўзгартириш бўйича бир қанча таклифларни муҳокама қилишади. Кўтарилган масалалар қаторида офсайд қоидаси, қўл қоидаси ва пенальти тепишда дарвозабоннинг камида битта оёғи дарвоза чизиғида бўлиши шартлиги ҳам бор. Ўзгартиришлар сони ҳам муҳокама қилинади. Офсайд қоидаси ўзгарадими ёки йўқ, деган якуний қарор март ойида қабул қилинади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz