Қайднома

Қидирув

Қозоғистон легионерлар лимитини бекор қилмоқчи

Қозоғистон легионерлар лимитини бекор қилмоқчи

  17.10.2021 09:09
  0
  179
Қозоғистон легионерлар лимитини бекор қилмоқчи

15 октябрь куни Қозоғистон профессионал футбол лигаси миллий чемпионатдаги лимитни бекор қилиш таклифи билан клубларга хат юборди. Бу ҳақда Meta-ratings.kz хабар бермоқда.

Манбага кўра, лимитни бекор қилиш 2022 йилги мавсумдан бошлаб киритилмаслиги мумкин, лекин кейинроқ албатта бўлади. Бунга кўп жамоаларнинг футболчилар билан узоқ муддатли фаол келишувлари сабаб бўлган. Қозоғистон профессионал футбол лигаси аъзолари Лига Кенгашининг навбатдаги йиғилишида шу масалани муҳокама қилишади.

Қайд этилишича, турнир регламентига киритилган ўзгартиришлар клублар томонидан қабул қилиниши ва Қозоғистон футбол федерацияси ижроия қўмитаси томонидан тасдиқланиши эҳтимоли катта. Агар ўзгартиришлар қабул қилинса, Қозоғистон профессионал футбол лигаси жамоалари мавсум учун чексиз миқдордаги чет элликларга мурожаат қилишлари мумкин бўлади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz