Қайднома

Қидирув

2021 йилнинг энг бой футболчилари

2021 йилнинг энг бой футболчилари

  17.10.2021 00:34
  0
  205
2021 йилнинг энг бой футболчилари

Forbes нашри 2021 йилда энг кўп даромад топган футболчилар рейтингини эълон қилди. Ўз ғазнасини энг кўп бойитган 10 нафат ўйинчи билан таништириб ўтамиз.

10-ўрин. Эден Азар (30 ёш)

Клуб: «Реал Мадрид»

Маоши ва бонуслар: $ 26 000 000

Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 3 000 000

Азар трансфери учун 118 миллион доллар сарф этган Мадрид жамоаси бу рўйхатга яна бир футболчини тақдим эта олган. Эденнинг ўзи эса майдонда жароҳат олишдан бўш вақтлари McDonald's бренди рекламаларида суратга тушади.

 

9-ўрин. Гарет Бэйл (32 ёш)

Клуб: «Реал Мадрид»

Маоши ва бонуслар: $ 26 000 000

Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 6 000 000

Уэльслик футболчи ўзи бир вақтлар ишлаб топган обрў ва эътибор эвазига ҳозиргача деярли футбол ўйнамай пул топиши мумкин. Масалан, Бэйл «Adidas» ва «EA Sports» каби брендлар юзи ҳисобланади.

 

8-ўрин. Пол Погба (28 ёш)

Клуб: «Манчестер Юнайтед»

Маоши ва бонуслар: $ 27 000 000

Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 7 000 000

Погба ҳам «Adidas» билан қиймати 45 миллион евро бўлган 10 йилларида шартномага эга.

 

7-ўрин. Андрес Иньеста (37 ёш)

Клуб: «Виссел Кобе»

Маоши ва бонуслар: $ 31 000 000

Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 4 000 000

Жаҳон футболининг энг мукаммал ярим ҳимоячиларидан бири 2018 йилдан буён Японияда ва камида 2023 йилгача шу ерда қолади.

 

6-ўрин. Роберт Левандовски (33 ёш)

Клуб: «Бавария»

Маоши ва бонуслар: $ 27 000 000

Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 8 000 000

Лева яқинда RL9 номи билан ўз кийим-кечак брендини очди. Унда, шунингдек, «Nike» билан шартнома мавжуд.

 

5-ўрин. Муҳаммад Салоҳ (29 ёш)

Клуб: «Ливерпуль»

Маоши ва бонуслар: $ 25 000 000

Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 16 000 000

Муҳаммад Салоҳ ўз ватани Мисрнинг энг таниқли шахси ҳисобланади. Маҳаллий ва хориж брендлари уни ўз рамзларига айлантириш учун тинмай музокаралар ўтказиб келишади.

 

4-ўрин. Килиан Мбаппе (22 ёш)

Клуб: «ПСЖ»

Маоши ва бонуслар: $ 43 000 000

Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 28 000 000

Ўз ёшига нисбатан энг кўп гол муаллифи бўлиб турган Мбаппе яқин вақт ичида муҳим танловни амалга ошириш керак. Бу танлов уни мазкур рейтингда юқорилатиши ҳам кутилмоқда.

 

3-ўрин. Неймар (29 ёш)

Клуб: «ПСЖ»

Маоши ва бонуслар: $ 75 000 000

Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 20 000 000

Бразилиялик футболчи нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам жуда машҳур. Уни «Facebook», «Twitter» ва «Instagram» орқали 300 миллион одам кузатади.

 

2-ўрин. Лионель Месси (34 ёш)

Клуб: «ПСЖ»

Маоши ва бонуслар: $ 75 000 000

Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 35 000 000

«Барселона»ни кўз ёшлар билан тарк этган Месси Парижда ҳозирча муаммо сезмаяпти. Балки старти кутилганидек бўлмаётгандир. Аммо, аниқ ишониш мумкин-ки, ҳали Лео барчасини эски темпга олиб чиқади.

 

1-ўрин. Криштиану Роналду (36 ёш)

Клуб: «Манчестер Юнайтед»

Маоши ва бонуслар: $ 70 000 000

Реклама ва тижорий ҳамкорлик: $ 55 000 000

Криштиану Роналду майдондаги рекордлардан ташқари, молиявий жабҳада ҳам тарихга кирмоқда. Яқиндагина у фаолияти мобайнида жами ишлаб топган маблағлари қийматини 1 миллиард долларга етказди. Бу бир футболчи учун уникал ҳодисадир.

Манба: stadion.uz.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz