Қайднома

Қидирув

Погбанинг миясини ачитиб ташлашди...

Погбанинг миясини ачитиб ташлашди...

  17.10.2021 10:30
  0
  211
Погбанинг миясини ачитиб ташлашди...

«Реал Мадрид» 2022 йилнинг 30 июнида эркин агентга айланиши мумкин бўлган «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олиш аҳдига содиқ қолмоқда. ABC берган маълумотга кўра, 28 ёшли Франция терма жамоаси футболчисига йиллик 14 миллион евро маош тўлашга тайёр.

Манбанинг хабарига кўра, қироллик клуби Погба ва унинг агенти Мино Райолага умумий 30 миллион долларлик имзо бонусини ҳам таклиф қилади. Ҳимоячи Давид Алаба ва унинг вакиллари ўтган ёзда «Бавария»дан «Реал»га текинга ўтгани учун ҳам шунча маблағ олишганди. Райола Погбанинг фаолиятини «Реал»да давом эттирига мойил. Ярим ҳимоячини «Реал»га Карим Бензема ва Килиан Мбаппе билан бирга ўйнаш имконияти жалб қилмоқда. «МЮ» ҳам ўз навбатида бўш келмаяпти: Погбага бир мавсум учун 20 миллион евро маош билан 5 йиллик янги шартнома таклиф қилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz