Қайднома

Қидирув

151 миллионлик таклиф рад этилди...

151 миллионлик таклиф рад этилди...

  17.10.2021 12:21
  0
  128
151 миллионлик таклиф рад этилди...

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчи Ансу Фати трансфери бўйича жиддий таклифни қабул қилиб олди. Бу ҳақда «кўк-анорранглилар» собиқ президенти Жоан Лапорта журналистлар билан суҳбат чоғида айтиб ўтди.

Функционернинг сўзларига кўра, АПЛнинг топ клубларидан бири «Барселона» тарбияланувчиси учун 151 миллион евро таклиф қилган. Аммо бу таклиф каталонияликлар томонидан рад этилди. Эҳтимол, бу «Манчестер Юнайтед» ҳақида айтилган хабарлардир. Ўтган ёзда «қизил иблислар»нинг Фатига қизиқиши ҳақида турли миш-мишлар тарқалган эди. Бироқ бу аниқ қайси клуб эканини Лапорта ошкор қилмади.

18 ёшли футболчи 2020 йил сентябрь ойидан буён «Барселона»нинг асосий жамоасида ўйнамоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2022 йил июнь ойининг охиригача ҳисобланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz